Оёқ кийими скотч билан ямалган беш яшар тадбиркор. Қирғизимтондаги болалар меҳнатининг кўриниши қандай?

955

Машина бозорида ишлаган беш ёшли бола воқеасини Қирғизистонда жуда кўп муҳокама қилишмоқда. Ўн даража совуқда йиртиқ оёқ кийим кийган боланинг видеоси интернет фойдаланувчиларни беҳузур қилган. Махсус хизматлар болани топа олишмаган, лекин мухбирлар у боланинг опаси билан суҳбатлашган. Расмий статистика бўйича Қирғизистонда ҳар бир учинчи бола меҳнат қилади.

Материалнинг асли «Настоящее время» сайтида чиққан.

Бишкекдаги машина бозорида ишлаган беш ёшли болани икки ҳафта аввал пайқаб қолишган. Видеода у йиртиқ оёқ кийими кийиб олиб, бундан ҳам баттар йиртилиб кетмаслиги учун скотч билан ямаб олганини айтиб берган.

Видеороликни бозордаги сотувчилар ёки балки қоровуллар тасвирга олган бўлиши мумкин. Уларнинг бири кадр ортида Нурболотнинг бозорда бир йилдан бери ишлаётганини айтади.

«Мен нон, шакар сотиб оламан. Баъзида ўйинчоқлар сотиб оламан», — дейди ота-онангга ёрдам берасанми деган саволга жавобан.

http://

Кичкинагина бола машина сотиш тўғрисидаги эълонларнинг шаблонини сотиб ишлаган. Видео кўп тарқаб кетгандан кейин Нурболотни ҳамма излай бошлаган: ижтимоий хизматлар, хайрия ташкилотлари ва журналистлар ҳам. Инсонларнинг эътибори қаратила бошлаганидан боланинг оиласи ижарадаги уйидан бошқа ерга кўчиб кетган.

«Улар бир хонали уйда яшар эди, кейин чиқариб юборишди шекилли», — дейди Нурболот оиласиннг олдинги қўшниси.

Эски қўшниларнинг айтиб беришича, Нурболотнинг отаси қамоққа тушиб қолгандан кейин оила аъзоларининг бари бозорга бориб ишлай бошлаган.

Нурболотнинг онасини топа олмадик. .

Ўша бозорнинг ўзида боланинг опасини излаб топдик. У ҳам онаси каби машиналарни ювиб пул топади.

Бегайимнинг айтишича, укнинг укаси бозорда ҳеч қачон ишламаган.

«У ишламаган, шунчаки ўйнаб, қоғозларни ушлаб олган», — деб таъкидлайди у.

Бундай ишлар билан Бишкекдаги машина бозорда фақатгина болалар шуғулланишади. Йўл бўйида ўсмир болалар эълон шаблонларии сотиб ишлашади.

Бир варақ учун ўқувчилар ўн сом сўрашади. Кунига бу болалар ўрта ҳисоб билан 15 долларга яқин пул топишади.

Болалар ишга ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам чиқаверишади. Дам олиш бўлган икки кунда имкон борича кўпроқ товар сотишга харакат қилишади.

Машина бозордаги болаларга тегишли ишларнинг яна бири — ўтириб қолган аккумуляторни ўт олдириш.

«Аккумуляторни туташтирамиз. Бу  плюс, бу  минус. Буни плюсга,бунисни минусга улаймиз», — деб кўрсатди кичкина тадбиркор Бакай.

Ўн бир ёшли тадбиркор аввалданоқ рақобатчилари билан келишиб олган. Ҳозир энди ҳар бири ўз ҳудудидагина ишлайди.

«Биз барча секторларни бўлишиб олганмиз. Биринчидан иккинчига, — деб тушунтирди у.  — Барча пулни отамга бераман, у эса кейин менга креаклигини беради».

Болаларга ишлашни таъқиқлаш, Бакайнинг фикрича тўғри эмас.  Агар у бозорга келмайдиган бўлса, унингота-онаси қийналиб қолади.

Қачонки ота-онаси яхши иш топганда у бозорнинг ичида эски аккумляторни кўтариб юрмайдиган бўлишини айтади у.