Иссиқкўл: Кўчманлар ўйинлари муносабати билан қирқилган Раппорт аллеяси қайта тикланади

743

Иссиқкўл вилоятида Раппорт аллеясини қайта жойига келириш бўйича ишлар бошланади. У Жаҳон кўчманчилар ўйинларини олдидан трассани кенгайтириш учун қирқилган.

Ҳукуматнинг Иссиқкўл вилоятидаги вакили Асхат Акибаев Иссиқкўл районининг архитекторлари, ўрмон хўжалиги етакчилари ҳамда ҳокими билан учрашиб, у ерда янги аллеяни қайта барпо этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.

«Бу ҳафтада лойиҳа тайёрланиб, смета тузилсин деган топширма берилган. Ўрмон хўжаликларида қандай дарахтлар борлигини ҳам аниқлаг керак», — деб билдирди матбуот хизматидагилар  Kloop.kgнинг мухбирига.

Акибаевнинг айтишича, янги аллея йирик маданий-эстетик мажмуа бўлиб, сайёҳларни жалб қилишга имконият яратиши керак.

«Аллеянинг ёнида йирик фестивалларни, жумладан бошқа ўлкалардаги каби гул фестивалларини ўтказиш зарур.

Масалан, Япониядаги сакура гуллаган вақтдаги фестиваль каби. Бизда сайёҳларни жалб қилиш жиҳатидан катта фурсат бор, бу тўлиқ фойдаланилмаяпти», — деди мухтор вакил.

Матбуот хизматидагилар кейинги ҳафтада яна бир учрашув бўлишини, унда лойиҳа қиймати қўйилиб, аллеянинг эскизлари тайёрланишини хабар қилишди.

Режа бўийча Раппопорт аллеяси аввалгисидан икки карра кенг бўлади. Ҳукумат вакиллари ҳар турдаги бир ярим мингга яқин дарахт экиш ниятида.

Шунингдек, Қирғизистон учун янги Павловния дарахти ҳам экилмоқчи, уни Адам дарахти ҳам дейишади.

Иш бошланиш вақти қўшимча учрашувдан кейин аниқ бўлади.

2016 йили аллея Иккинчи жаҳон кўчманчилар ўйинларига Балиқчи-Корумду трассасини кенгайтириш сабабли қирқилган. Жами 704 терак ва қора ёғоч кесилган.

Миллий илмлар академиясининг Ўрмон институтининг мутахассислари ўша вақтда “дарахтлар касалга чалинган ва қулаб тушиши мумкин” деб хулоса чиқарган.

Раппопорт аллеяси Иссиқкўлнинг кунтарафида  Чолпон-Ата шаҳриннг ёнидаги трасса бўйида жойлашган. Аллеяни йилқи заводининг ишчилари 1934 йили экишган, дарахт экиш ҳақида эса ўша заводнинг биринчи директори Леонид Раппопорт ташаббус кўтарган.

Муаллиф: Мадина Машанло