Текебаев икки ойга қамоққа олинди, муҳолифат митингни давом эттиради

689

«Ата Мекен» мухолифат партиясининг раҳбари Омурбек Текебаев икки ойга қамоққа олинди. Муҳолифат бу қарорга рози бўлмай икки кундан бери ўтказаётган митингини давом эттирмоқчи.

Текебаев икки ойга қамоққа олинди — буни унинг тарафдорлари ва адвокатлари тасдиқлашди. Бу қарор Ахунбаев ва Чапаев кўчаларининг кесилишидаги собиқ Ҳарбий суд биносида чиқарилди.

Мазкур қарорни чиқариш Текебаевнинг тарафдорлари митинги билан ўтди — 600га яқин кши марказий Ала-Тоо майдонида ва Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МДДҚ) биноси яқинида митинг ўтказиб, кейин митинг Бишкекнинг Биринчи май район суди биносига кўчиб, сўнгра собиқ Ҳарбий суд биноси яқинида бўлди.

Муҳолифат суднинг қарорига рози эмас ва унга қарши даъво қилиш ниятида. Муҳолифатчининг тарафдорлари унинг озод қилинишини талаб қилиб, муддатсиз митингни давом эттиришни режалаштиришмоқда.

Муҳолифат Текебаевга қарши таъқибни «сиёсий босим» деб атади. Муҳолифатчининг ўзи президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилгани билан маълум ва унинг Кипрдаги яширин мулки тўғрисидаги маълумотни фош қилишга ваъда берган, бироқ ҳозирча бу чиқмаган.

20170227165557_GD3A1463

Текебаев бу икки ойни МХДКнинг тергов изоляторида ўтказади.

Муҳолифатнинг норозилик акциясига 28 февралда МХДКнинг иморати олдига чиқишади. Норозилик акцияси Қирғизистонга Россиянинг президенти Владимир Путиннинг келишига тўғри келмоқда.

“Бу бу қарорни умуман ноқонуний деб ҳисоблаймиз. Биз норозилик акциясини МХДКнинг иморати олдида, Путиннинг иш сафарига қарамай ўтказамиз. Бу қонун ва тартиб сақланган тинчлик митинги бўлади, ҳеч қандай зиён келтириш ниятимиз йўқ. Биз муддатсиз норозилик акциясини давом эттиришимиз керак”,  — деди «Ата Мекен» партиясининг депутати Канибек Иманалиев.

 Текебаев «Мегаком» алоқа оператори билан боғлиқ “Товламачилик” ва “Коррупция” бўйича гумонланиб қўлга олинган. Иш россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг кўрсатмаси билан қўзғалган, у Текебаевга қўллов кўрсатиш ва “Мегаком” акцияларини ўтказиббериши учун 1 миллион доллар берганини даъво қилмоқда.

Текебаев ва унинг тарафдорлари айбловларга қўшилмайди ва Маевсикйнинг ўзини сўзига ишониб бўлмайдиган “шубҳали шахс” деб аташади.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова