«Ла Ла Ленд» фильми "Оскар"нинг бош мукофотини адашиб олди

712

«Ла Ла Лэнд» мюзикли олти «Оскар» мукофотини олиб, йилнинг энг яхши фильми учун ҳам курашиб кўрди. Бироқ маросим вақтида хатолик бўлиб, мюзикл янглишмовчилик сабабли бу номинациядаги ғолиб деб аталиб — аслида эса «Ой шуласи» ғолиб бўлган эди.

Келинг, асосийсини айтайлик. Ким ғолиб бўлди?

Рекорд даражадаги 14 номинация олган «Ла Ла Лэнд» уларнинг олтисидагина ютган: энг яхши режиссёр учун (Дэмиен Шазелл), энг яхши актриса учун (Эмма Стоун), энг яхши тасвир иши учун, рассом-коюучунун энг яхши иши учун, энг яхши саундтрек учун, энг яхши мусиқали қўшиқ учун (‘City of Stars’) ғолиб бўлган.

Қора танли гейнинг Майами атрофида дам олиши тўғрисидаги «Ой шуласи» муаллифлик драмаси уч «Оскар» олди: энг яхши фильм учун, энг яхши иккинчи режадаги актёр учун (Махершала Али) ва энг яхши тузилган сценарий учун.

«Денгиз бўйидаги Манчестер» — бошқа муаллифлик фильм ва маросимнинг яширин сири — икки аҳамиятли мукофотни «Энг яхши актёр» (Кейси Аффлек) ва «Энг яхши оригинал сценарий» номинациялари учун олди.

Охири, Трампнинг фармони сабабли Америкага киролмай қолган Эрон режиссёри Асгар Фархадининг «Сотувчиси» чет тилдаги энг яхши фильм учун статуэтка олди (режиссёрнинг карьерасида бу иккинчи «Оскар»), «Зоотопия» эса энг яхши анимация фильми деб топилди. Ҳужжатли фильмлар орасида «О. Жей: Америкада ясалган» номли фильм ғолиб бўлди.

Энг яхши махсус кўринишлар учун «Жунгли китоби» белгиланди, «Қотиллар қўшини» энг яхши грим учун мукофот олди.

«Ла Ла Ленд» янглиш шаклда энг яхши фильм учун қандай қилиб мукофот олди?

«Бонни билан Клайд» фильмининг юлдузлари бўлган актёрлар Фэй Данауэй билан Уоррен Битти «Оскар» асосий статуеткасининг эгасини эълон қилгани саҳнага чиқишганда улар довдираб қолишди. Конвертни қўлида ушлаб турган Битти Данауэйни ва маросимнинг олиб борувчиси Жимми Киммелга бир қараб олиб бир он саҳнада жим турди. Уни кутиб турмай актриса ўзи варақни қараб олиб «Ла Ла Ленд» деб атади.

Бу видеода Данауэй билан Битти «Ла Ла Лэнд»ни йилнинг энг яхши фильми деб эълон қилишмоқда.

Шундан сўнг саҳнага мюзиклнинг продюсерлари чиқишди. Улардан бири Фред Бергерга саҳнадаёқ хатолик тўғрисида айтилди. У ҳақиқий ғолибнинг номи кўрсатилган табличкани камерага кўрсатди — йилнинг асосий фильми Барри Женкинснинг «Ой шуласи» бўлиб чиқди.

Хатонинг сабаби — Битти билан Данауэйга «Энг яхши актриса» номинациясининг конверти тегиб қолган. «Бонни билан Клайд»нинг юлдузлари варақни очганда у ерда «Ла Ла Ленд» деб ёзилган, бироқ продюсерларнинг номлари аталмаган.

Бу «Оскар»нинг тарихидаги биринчи шундай воқеа. 1993-йили мукофот топшириш маросимида Мариса Томей энг яхши актриса қатори янглиш мукофот олгани, мукофотни топшираётган Жек Паланс конвертнинг ичидаги номни нотўғри ўқигани тўғрисида миш-мишлар тарқаган. Шунга қарамай, мукофот топширувчиларнинг вакиллари бу гапларни инкор қилиб, хатолик бўлса саҳнага ходим чиқиб буни айтишини тушунтиришган. «Ла Ла Лэнд» билан «Ой шуласи» аралашиб кетганда ҳам шундай бўлди.

Ғолибнинг номи ёзилган конверт «Оскар»да статуетка билан бирга берилади — Эмма Стоун унинг варағи ёнида эканлигини тасдиқлади. Нотўғри таблица саҳнага қандай қилиб бориб қолгани ҳозирча номаълум.

Бунга қандай муносабат бўлди?

«Ла Ла Лэнд»нинг жамоаси йилнинг энг яхши фильми учун мукофотни ютиб олмаганини саҳнадаёқ тушунди. Шунда продюсерларнинг бири микрофонга келиб: «Айтмоқчи, биз ютмадик» деб эълон қилди. Шундан сўнг Фред Бергер ҳақиқий ғолибнинг номи ёзилган конвертни олиб, уни камерага кўрсатди.

«Ой шуласи»нинг режиссёри Барри Женкинс нима бўлганда ҳам унинг фильми ғолиб бўлганда шундай аҳволда эди.

Воқеага изоҳ бераётиб, тадбир олиб борувчиси Жимми Киммел: «Мен нима бўлганда ҳам маросимни бузишга эришдим» деб ҳазил қилди.

Муаллиф: Азамат Омуралиев