Балиқчидаги зўрлаш бўйича иш: Таксистга чиқарилган ҳукм бекор қилинди, процесс қайта бошланади

687

Иссиқ-кўл вилоятининг суди аёлни унинг фарзандини кўз олдида мажбурлаган такси ҳайдовчисини уч йилга озодликдан маҳрум қилган Тон район судининг қарорини бекор қилди. Иш Иссиқ-кўл район судига қайта кўриб чиқишга юборилди.

Балиқчи шаҳрида аёлни унинг боласини кўз олдида мажбурлагани тўғрисида Қирғизистонда узоқ баҳс бўлган, сабаби натижада жинсий зўравонлик бўйича айбланган такси ҳайдовчиси қисқа муддатга — уч йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Ҳақиқатчи институти Судлар кенгашига Тон район судининг қабул қилган қарори бўйича текширув олиб боришни илтимос қилиб хат юборган.

Такси ҳайдовчисини уч йилга озодликдан маҳрум қилган Тон район судининг қарорига икки томон ҳам норози.

Жабрланган томон жиноятни оғирлаштирувчи сабаблари мавжуд бўлган зўравонлик учун уч йилга кесишни жуда енгил ҳукм деб ҳисоблайди. Прокуратура суддан жиноятчини 12 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган.

Жабрланган аёлни адвокатининг сўзларига кўра, судланувчининг икки нафар фарзанди бор эканлигини ва аввал судланмаганини суд жазони енгиллаштирувчи сабаб қатори таъкидлаган.

Айбланувчи томон айбловни ёлғон, ҳукмни ноқонуний деб ҳисобламоқда.

Жабрланган аёл 2016-йилнинг 28-июлида беш ёшли боласи билан Балиқчи шаҳрида такси тўхтатганини айтди. Унинг сўзига кўра, таксист уларни шаҳарнинг четига олиб чиқиб, уни боласининг кўз ўнгида мажбурлаган.

«Беш ёшли ўғлим ўша вақтда автомашина ичида қолиб, қичқириб ўтирди. У кейин боламни автомашинадан улоқтириб, ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилсам, ўлдиришини айтиб қўрқитиб кетиб қолди», — деб айтиб берган жабрланган аёл.

Жабрланган аёл зудлик билан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилиб, жиноятчи эртаси куни қўлга олинган.

Аёл зўравон қўлга олингандан кейин барчасини тан олганини, бироқ судда зўравонлик бўлган эмас деб тонганини айтди.

Судланувчининг адвокати айтган сўзларга кўра, судда мажбурлашнинг далиллари бўлмаган, тиббий экспертизанинг хулосаси ҳам ҳақиқатдан мажбурлаш бўлмаганини кўрсатган.

У жабрланган аёл судланувчидан пул талаб қилганини, бироқ суд билан тергов бунга эътибор қаратмаганини айтди.

«20 минг сом талаб қилган, кейин 20 минг доллар сўради, тергов билан суд эса буни аниқлашмаган», – деди адвокат.

Ўз вақтида жабрланган аёл судланувчининг қариндошлари ундан пул билан қутилгиси келиб, аризани қайтаришга ҳаракат қилишганини айтмоқда.

«Онаси: «Мен уни суд залидан олиб чиқиб кетаман, кўрасан. Ундан кўра пулни ол» деб қичқирди. Отаси: «Кечир, қизим, мен нима ҳам қила олардим? Бу шунақа, бироқ нима бўлганда ҳам мени болам», — деди», – деб айтиб берди у Kloop.kg билан бўлган суҳбатда.

Жабрланган аёл гумондорнинг адвокати фактларни ўзга мослаб олгиси келади деб ҳисоблайди. «Ҳозир улар бу одамни гўёки мен мажбурлагандай айтишмоқда», – деди у.

Муаллиф: Айдай Эркебаева