Қишки Осиё ўйинларидаги Қирғизистон билан Туркманистоннинг финал хоккей учрашуви 7:3 ҳисобида туркманларнинг ғалабаси билан тугади.
Биринчи доирада туркман хоккейчилари жуда фаол ўйин кўрсатиб, дастлабки олти дақиқада икки шайба киритишди. Бироқ бу қирғизистонликларнинг кайфиятига таъсир қилмади.
Биринчи 20 дақиқадан сўнг қирғиз терма жамоаси ҳисобни 2:2 қилиб тенглади. Олег Колодий билан Владимир Ничипуренко ўзгача ўйин кўрсатди.
Қолган икки доирада Туркманистон терма жамоаси беш марта шайба киритиб, Қирғизистон эса бир марта шайба кирита олди.
Ўйиннинг натижасида Туркманистон фойдасига 7:3 билан якунланиб, қирғиз жамоаси кумуш медал олди.
Осиё ўйинларидаги ўзининг биринчи учрашувини Қирғизистоннинг терма жамоаси Қувайтнинг жамоасига қарши ўйнаб, 5:0 ҳисобида ғолиб бўлган. Кейин Филиппинга қарши ўйинда ҳисоб 10:5 бўлган.
Қирғизистон Бахрайн жамоаси билан 22-февралда учрашиши керак бўлиб, бироқ номаълум сабаблар туфайли рақиблар қишки ўйинларга қола олмаган. Гуруҳлар босқичида Қирғизистоннинг рақиби Қатар бўлган.
Учинчи ғалабани қўлга киритган Қирғизистон жамоаси А гуруҳининг олдинги ўринларига чиқиб, В гуруҳининг ғолиби Туркманистон билан учрашган.
Дивизионда иккига бўлинган ўн жамоа бўлган. Ҳар бир гуруҳнинг ғолиблари олтин ва кумуш учун курашиб, 2-ўринни олган эса бронза учун курашган.
Саппородаги (Япония) қишки Осиё ўйинлари 18-февралда бошланиб, 26-февралгача давом эттирилади. Қирғизистондан бу ўйинларга спортнинг тўрт тури бўйича 32 спортчи иштирок этди.
Муаллиф: Каминат Имирханова
Сурат: Ёшлар, жисмоний тарбия ва спорт бўйича давлат агентлиги