Бош прокуратура Текебаевга қарши жиноий иш қўзғади

703

Парламентдаги «Ата Мекен» фракциясининг депутати Омурбек Текебаевга «Товламачилик» моддаси бўйича жиноий қўзғалди. Бу ҳақда «Азаттык» радиоси ҳукуматлаги ўз манбаларига таяниб хабар қилди.

Манбаанинг маълумотига кўра, жиноий иш «Мегаком» уяли операторининг сотилиши тўғрисидаги МХДҚнинг материаллари билан боғлиқ.

Мақола ёзилаётган вақтда Kloop.kg билан «Азаттык»нинг мухбирлари маълумотни аниқлаб олиш учун бош прокуратура ва МХДҚ билан боғланишнинг имкони йўқ.

Текебаев «Азаттык»қа хабар қилишича, қўзғалган жиноий иш тўғрисидаги бехабар эканлиги ва ҳозир у Австрияда иш сафарида.

Агар маълумот тасдиқланса, Текебаев «Ата Мекен» фракциясининг жиноий иш очилган учинчи мухолифатчи депутат бўлади.

Бош прокуратура 2016-йилнинг декабрь ойининг охирида Аида Саляновага нисбатан жиноий иш қўзғаган.

Аида Салянова.
Аида Салянова.

Уни Максим Бакиевнинг адвокати Алексей Елисеевнинг адвокатлик лицензиясини узайтириш учун хизмат лавозимини суистеъмол қилиш бўйича айблашган. Салянова 1-февралда МХДҚда тўрт соатга яқин сўроқ қилинган.

У сўроқ қилинаётган вақтда маҳкама олдида 100га яқин одам йиғилиб, депутатни қўллаб митинг ўтказишган.

Яна бир ватанпарвар Алмамбет Шикмаматовга 17-февралда, у 2011-йили хизмат автомобилларни сотиб олишда «сохта шартномани» тузган деб айбланган. МХДҚнинг материаллари бўйича унга нисбатан жиноий иш қўзғалган.

Алмамбет Шикмаматов.
Алмамбет Шикмаматов.

Шикмаматовни МХДҚга 24 февралда сўроққа чақирилиб, у тўққиз соатга яқин сўроқ қилинган — бу вақтда ҳам маҳкаманинг олдида «сиёсий оппонентларга ҳукумат босимига» қарши митинг ўтган.

Ҳозирда бош прокуратура мухолифатчи депутатларнинг қариндошлари солиқ тўлаган-тўламаганлигини текширмоқда: Текебаев бош прокуратуранинг хатини нусхасини журналистларга кўрсатган.

Бош прокуратура «Ата Мекен» партиясининг депутатлари бўлаётган иш асосида солиқ хизматидан 2005-2007-йиллардаги маълумотларни сўраган.

Солиқ хизматининг текширувига депутатларнинг ота-онаси, қариндошлари, болалари ва аёллари бўлиб, умумий 26 одам тушган. Рўйхатда Текебаевнинг вояга етмаган 2002 ва 2008 йили туғилган болалари ҳам бўлган.

Муаллиф: Александра Титова