Ўзбекистон: Фарғонадаги кимёвий цехда портлаш. ФВВ қурбонлар борлигини билдирди

885

Ўзбекистоннинг Фарғона шаҳридаги "Фарғонаазот" заводида азотли ўғитлар ва бошқа кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш аммиак цехида 23 феврал туни кучли портлаш рўй берди. Мамлакатнинг ФВВ қурбонлар борлигини хабар қилди, лекин уларнинг сони билдирилмади.

ФВВнинг берган маълумотига кўра, таҳминан соат 16:30 да аммиак цехида “таъмирлаш-монтаж” ишлари жараёнида портлаш содир бўлган.

ФВВ жабрланганларнинг аниқ сонини эълон қилмади, лекин қурбонлар борлиги ҳақида маълум қилган.

Воқеа сабабларини ўрганиш ва жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш учун ҳукумат комиссияси тузилган.

"Фарғонаазот"- Ўзбекистондаги энг йирик кимё заводларидан бири ҳисобланади. Завод асосан кимёвий маҳсулотлар ва азотли ўғитлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Мазкур завод Ўзкимёсаноат акционерлик компанияси таркибига киради. Охирги марта Ўзбекистон корхонасидаги портлаш тўғрисида Regnum АА  2016 йилнинг августида хабар қилган эди.

Ўшанда сариёғ ишлаб чиқарувчи корхонада чиққан портлашдан бир киши жароҳатланган эди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова