NASA ерга ўхшаш етти сайёра топди. Бу нимани англатади?

3202

NASA сувга ва жич атмосферага эга бўлиши мумкин бўлган етти планета топди. Улар ердан унча узоқ бўлмаган — тахминан 40 ёруғлик йили оралиғида ёки 378 триллион чақирим узоқликда жойлашган. Шунга қарамай, бу биз ердан бошқа жойдаги ҳаётни топдик дегани эмас.

Нима бўлди?

NASA қуёш тизимидан ташқари янги сайёраларни топди.

Қуёш тизимидан 40 ёруғлик йили оралиқда TRAPPIST-1 юлдузи топилди, унинг атрофида етти экзопланета (қуёшатрофида айланмаган барча сайёраларни шундай аташади) айланиб юради.

Европалик астрономлар бу кашфни америкалик олимлар билан бирга амалга оширишган, бунинг натижалари илмий рецензияланувчи «Nature» журналида эълон қилинган.

Бунинг нимаси аҳамиятли?

Уларда ҳаёт бўлиши мумкин.

Етти сайёранинг учтасида ердагидай шароитлар бўлиши мумкин. Аниқроқ айтганда, уларда атмосфера ва сув бўлиши мумкин.

TRAPPIST-1 юлдузи қуёшга нисбатан 6500 марта кучсиз ёруғ беришига қарамасдан етарли иссиқлик беради. Уч сайёрада атмосфераларнинг ҳарорати ердаги амплитуданинг меъёрида бўлиши ажаб эмас.

Сабаби етти сайёра ҳам Меркурийдан қуёшгача бўлган масофага нисбатан ўз юлдузига яқин жойлашган.

Агарда бу сайёраларда ҳақиқатда сув, атмосфера ва тегишли ҳарорат бўлса, у ерда ҳаёт ва шу билан бирга ақлий яшаш шароити ҳам ривожланиши мумкин.

Космос агентлигининг администратори Томас Цурбухен таъкидлашича, «"Биз [Дунёда] ёлғизмизми?” деган саволга жавоб бериш — илмнинг асосий мақсади». Янги сайёраларни кашф қилиш — бу мақсад томон ташланган яна бир қадам.

TRAPPIST-1 юлдузининг атрофида айланиб юрган етти сайёранинг кўриниши шундай бўлиши мумкин. Бу концепт рассом томонидан экзосайёраларнинг ҳарорати тўғрисидаги маълумотларнинг асосида тузилган: уларнинг ҳақиқий кўриниши олимларга номаълум. Сурат: NASA.
TRAPPIST-1 юлдузининг атрофида айланиб юрган етти сайёранинг кўриниши шундай бўлиши мумкин. Бу концепт рассом томонидан экзосайёраларнинг ҳарорати тўғрисидаги маълумотларнинг асосида тузилган: уларнинг ҳақиқий кўриниши олимларга номаълум. Сурат: NASA.

Улар буни қандай амалга оширишди?

Юлдузларнинг ёруғлигини текшириш орқали.

Юлдузлардан фарқланиб, сайёралар ёруғлик тарқатмайди. Бу эса Ердаги телескоплар уларни тўғридан-тўғри сеза олмайди деган сўз. Шу сабабли экзосайёраларни қидиришда олимлар «астрономик транзит» таъсиридан фойдаланишади, бу текширувлар ҳам бу усулдан четда қолмаган.

Астрономлар TRAPPIST-1нинг ёруғини сезиб, унинг юзида ҳам шу астрономик транзитдан ўтаётган сайёраларнинг сояси тушиб турган ҳолатларни рўйхатга олиб туришган.

Бу маълумотлар асосида олимлар ҳар бир сайёранинг ҳажмини ва ўлчамини ҳисоблаб чиқишган. Шундан кейин улар сайёраларнинг тахминий оғирлиги билан зичлигини тахмин қилишиб, бунинг асосида уларнинг олтитасининг юзаси қояли деган хулосага келишди. Еттинчи сайёра қалин муз билан қопланган бўлиши керак дейишади.

440 ёруғлик йили — бу қанчалик узоқ?

Жуда яқин ва айни вақтда жуда узоқ.

40 ёруғлик йили — бу ердан 378 триллион чақирим узоқ. Шунга қарамай, дунё кўламида бу кичик бир оралиқ.

Масалан, Қуёшга яқин жойлашган Проксима Центавра юлдузи биздан тўрт ёруғлик йилича узоқликда туради. Бироқ бизнинг Сомон йўли номли галактикамизнинг диаметри 100 минг ёруғлик йилига тенг.

Ердаги анъанавий фазо кемаси TRAPPIST-1га етиши учун юзлаган йиллар керак бўлади. Шунга қарамай, юлдузни бизнинг системага яқинлиги айрим бир қулайликларни беради — агар бу юлдуз Ердан олисроқ турса, унинг ёруғлигининг кучи таҳлилга етмай қолар эди.

Яна нималар?

Қувватли телескоп.

Ҳозир сайёралар астрономик транзит таъсири асосида топилса ҳам, NASA кўзга кўринган ёруғлик тарқатмаган осмон жисмларини махсус текшириш учун ер орбитасида Жеймс Вебб телескобни ўрнатаётган вақти.

Осмон жисмларини текшириш учун фойдаланилган ҳозирги телескопларнинг кўпи ёруғлик тўлқинларини танлашади. Вебб телескопининг асосий фарқи — у инфрақизил нурни тутиб қолганида. Бунинг шарофати билан астрономлар экзосайёралар атмосфераларининг таркибини тўғри текшириб, демак сувнинг изини ҳам текшира олишади.

Жеймс Веббнинг телескопи 2018-йилнинг охирида орбитага жўнатилган. 2019-йилнинг баҳоридан бошлаб астрономлар ундан текшириш ишлари учун фойдалана олишади.

 Мен бундай янгиликларни аввал кўрганимда эди. Журналистлар қайта барчасини оширворишдими?

Ҳа ёки йўқ.

TRAPPIST-1 атрофида айланиб юрган уч экзопланета ҳақиқатда ҳам олдин маълум бўлган. Белгиялик олимлар бу юлдузни ва етти сайёранинг учтасини 2016-йили биринчи марта сезишган.

Олимларнинг сўнги текширувларидаги охирги янгилик — бу сайёраларнинг сифатини бир неч бор батафсил таҳлил қилиш ва улар Ерга ўхшаш бўлиши мумкин деган хулоса.

Шундай бўлса ҳам, бу осмон жисмлари — одамзотга маълум ягона экзопланеталар эмас. Умумий бизга Қуёш системасидан ташқари 3400га яқин бошқа сайёралар маълум.

Муаллиф: Азамат Омуралиев