Тинчлик проспектидаги кўприк: Мэрия автохалокатдан сақлаш учун тўсиқларни ўрнатади

667

Бишкек мэрияси йўл халокатининг олдини олиш ҳамда ҳайдовчиларнинг хавфсизлигини сақлаш учун Тинчлик проспектига темир-бетон тўсиқларни ўрнатади.

«Бишкекасфальтсервис» муниципал идораси Тинчлик проспектига металл ва темир-бетон тўсиқларни ўрнатиб, проспект бщйлаб йщлнинг икки тарафидаги ариқларни ўнглайди.

Ишчилар йўл ўртасига безак сифатида тикилган гулларни олиб ташлашди. Куприқнинг остига 90 темир-бетон тўсиқ ўрнатилмоқчи.

«Тўсиқлар ҳайдовчиларнинг хавфсизлигини ҳамда йўл-транспорт ҳалокатларининг олдини олиш учун ўрнатилмоқда», — деб билдиради мэрия.

Шунингдек, олдиндаги мавсум учун Ипак йўли просппктидан давлат резиденциясига қадар бўлган ариқлар таъмирланиб, янгилари қўйилади.

Бу ҳудуддаги ишлар февраль охиригача тугатилади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева