Чотқолга гуманитар ёрдам қалин қор ёққанидан беш кун ўтиб етказилди

678

Фавқулотда ҳолатлар министрлиги Жалолобод вилоятининг Чотқол қишлоқ ҳудудида ва Қаниш-Қия қишлоғида қалин ёққан қор туфайли жабрланганларга озиқ-овқат ва шиферларни етказади. Олдин гуманитар ёрдам ортилган автомашиналар бўрон сабабли йўлда қолиб кетган эди.

ФҲМ Чотқол қишлоқ ҳукуматининг ва Қаниш-Қия қишлоғининг яшовчиларига 21-февралда озиқ-овқат ва 120 шифер етказилади деб ваъда берган.

Чотқолликлар деярли бир ҳафта давомида ёққан қор сабабли озиқ-овқат тугаганини айтиб арзланишган. Айрим жойларда қорнинг қалинлиги уч метрга етган.

Гуманитар ёрдам Чотқол районига 17 февралда — фавқулотда ҳолат тизими киритилган куннинг эртасига етказилиши керак эди. Бироқ ФҲМ билдиришича, юк ташиган автомашиналар «бўрон сабабли» йўлда қолган.

«Чапчима довонидаа бўрон бўлиб, йўл кўринмай, қор кўчки хавфи юзага келган. ҚР ФҲМнинг министр ўринбосари Равшан Рисбаев раҳбарлигидаги тезкор гуруҳга қайта мурожаат қилишга тўғри келди. Гуманитар ёрдам ортилган автомашиналар авқтинча тўхтатилди», — деб билдирди ФҲМ.

Чотқол қишлоқ ҳудудининг Оқ-Тош қишлоғининг турғуни Жанарбек Рисдоолотов 17 февралда Kloop.kgга 200 яшовчи гуманитар ёрдамга мухтож эканлигини айтган.

«Дўконларимизда унгина қолди. Бироқ фақат ун емаймиз-ку? Шу сабабли қишлоқликлар Қирғизистон халқига ва бизнинг ҳукуматга ёрдам сўраб мурожаат қилмоқда», — деган у.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова