Қоракўлнинг марказий кўчаларини таъмирлашга 32 миллион сом ажратилади

677

Қоракўл мэри шаҳарнинг марказий йўлларини таъмирлашга муниципалитет 32 миллион сом ажратади деб фаолларга ваъда берди. Бу сўз маҳаллий фаоллар йиғилиб, йўлларни таъмирлаш бўйича норозик намойишини уюштиришга ҳаракат қила бошлаганда айтилди.

Қоракўл мэри Данияр Арпачиев шаҳар марказидаги йўлларни таъмирлашга маҳаллий бюджетдан 32 миллион сом ажратилишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, мэрия йўлларни таъмирлаш учун бу йил баҳорда пиёдалар йўлагини таъмирлаш учун йиғилган пулдан фойдаланади.

«Бошида 20 миллион сомни биз шаҳарнинг марказий қисмидаги пиёдалар йўлагига сарфламоқчийдик, бироқ қайта ўйланиб, келаси йилга қолдирдик. Бу йил эса йўлларни бошидан таъмирлаб битирмоқчимиз», —  деди Арпачиев.

У 32 миллион сомнинг 12 миллиони Иссиқ-кўл вилоятининг Тараққиёт жамҳармасидан ажратилганини таъкидлади.

Қоракўллик фаоллар аввал митингга чиқишни ва ҳукуматдан йўл масаласини ҳал қилишни талаб қилишни режалаштиришган эди.

«Шаҳардаги йўлларнинг ва пиёдалар йўлакларини ночорлиги сабабли вилоят маъмуриятининг олдида норозилик намойиши ўтади. (...) Бизни йўллар 50 йилдан бери бутунлай таъмирланмаган», — деб «Фэйсбук»да  Кундуз Сирдибаева деган фаол ёзган.

Муниципал хизматнинг ишчилари йўлларнинг чуқурларини эски асфальт билан таъмирлашаётгани тўғрисидаги видеони Қоракўлнинг яшовчиси Фархад Расулов 8-февралда эълон қилгандан кейин ижтимоий тармоқларда Қоракўлнинг йўллари кучли муҳокама қилина бошлаган.

Унда шаҳар мэри ҳукуматдан ёрдам сўраб, эски асфальт билан таъмирланган чуқурлар шаҳарликларга камида «15 кунгача» хизмат қилишини айтган.

Қоракўл шаҳри – Иссиқ-кўл вилоятининг маркази. Сайёҳлар ёзда Иссиқ-кўл учун, қишда эса тоғ чанғи базаси учун шаҳарга келишади.

Муаллиф: Айзада Акилбекова

Видео муаллифи: Фархад Расулов

Сурат: Сайкал Аттокурова