Қозоғистон ТИМи 2010 йилдаги революциядан кейин Қозоғистон тарафдан қўйилган “блокада” тўғрисида Атамбаевнинг айтганига қўшилмайди

676

Қозоғистоннинг ташқи ишлар министрлиги Қирғизистонга норозилик нотасини топшириб, унда Алмазбек Атамбаевнинг айтган сўзига «ҳайрон қолганини ва рози эмаслигини» билдирди. Қирғизистон президенти «Евроньюс» эфирида 2010-йили  Қирғизистонда «инсон ўлимига» олиб келган Қозоғистоннинг «блокадаси» тўғрисида айтган эди.

Қозоғистон ташқи ишлар министрининг ўрин босари Галимжан Койшибаев қирғиз дипломати Кайнарбек Токтомушевга нота топширди, унда Қирғизистон президенти 2017-йилнинг 17-февралида «Евроньюс» эфирида айтган сўзига «ҳайрон қолиш ва унга қарши фикр» айтилган.

Қозоғистоннинг ТИМи апрель воқеасидан кейин Қирғизистонга «блокада» қўймай, аксинча, «қўшнисига ёрдам жўнатганини» таъкидлайди.

«Қозоғистон […] Қирғизистонда ҳайдов-сепиш ишларини қўллаш учун унга тинимсиз ёнилғи модда ва дон юборган», — деб айтилади ТИМнинг билдирувида.

Қозоқ дипломатлари Қозоғистоннинг Қирғизистонга берган ёрдамининг шарофати билан ўлкада «қурбонлар кўпаймаган» деб ҳисоблашади.

«Қозоғистоннинг раҳбарияти олиб борган ишлар натижасида […] кўплаган одамларнинг ўлимига олиб келадиган ҳолат юзага келишига йўл берилмаган», — деб таъкидлашади ТИМда.

Қозоқ томон апрель воқеаларида Қозоғистон Қирғизистонга 11 миллион доллардан ортиқ пулга гуманитар ёрдам берганини ҳам билдирди.

Алмазбек Атамбаев Брюсселда «Евроньюс» журналистининг саволларига жавоб бераётиб, Қозоғистон 2010-йили Қирғизистонга блокада қўйганини, у «одамларнинг ўлимига олиб келганини» айтган эди.

Қозоғистоннинг ТИМи бу айтилган сўзлардан норози бўлиб, Қирғизистондан тушунтириш кутаётганини билдирган.

Кейинчалик Қирғизистонннинг ТИМи «блокада» деб Атамбаев Қозоғистон апрель воқеалари вақтида чегарасини ёпиб қўйгани тўғрисида айтганини тушунтирган.

«Ўша бир ярим ой вақт давомида дори йўқлиги сабабли оғир беморлар вафот этган ҳолатлар бўлган. Қирғизистонга инсон умри учун аҳамиятли бўлган дориларни келишини тўхтатиш минглаган одамларнинг умрига хавф солган», — деган Қирғизистон ташқи ишлар министрининг ўринбосари Динара Кемелова.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат Kapital.kz сайтидан олинди