Давлат харидлари сайтида "бўқ ташиш хизмати"га тендер эълон қилинди

1019

Қора-Қўчқор реабилитация ва қайта тиклаш маркази 4200 сомга ассенизатор хизматини сотиб олишга тендер эълон қилди. Интернетда Давлат харидлари сайтидаги аризада марказга «бўқ ташувчи хизмат» керак деб ёзгани сабабли танқид қилинган.

Бўк ташувчи хизматга тендер 16 февралда эълон қилинган ва у 20 февралгача давом этади.

Давлат сотиб олишлар сайтида ёзилган сўз “фэйсбук” фойдаланувчиларининг эътиборини тортган. Қора-Қўчқор реабилитация марказига ассенизатор ўрнига «бўқ ташувчи хизмати» керак дейилган.

gavnovoz

Ўзгача эълон биринчилардан бўлиб «Чуй ҳақиқати (Чуйская правда)» газетасининг журналистлари фарқлашган.

«Қирғизистон Республикасининг давлат харидлари сайтида, кечирасизлар, бўк ташувчининг хизматига тендер эълон қилинибди. […] Жамоат жойларида сўкинишни таъқиқлаймиз, давлат харидлари сайтида эса БЎК ТАШУВЧИНИНГ хизматини излаймиз», — дейилади «Чуй ҳақиқати»нинг постида.

Қора-Қўчқор реабилитация ва қайта тиклаш маркази Ўш вилоятининг Қора-Кулжа районидаги Қора-Қўчқор қишлоғида жойлашган.

Муаллиф: Александра Титова