Сурат: Бишкек-Торугарт йўлида уч машина ҳалокатга учради. Жабрланганлар бор

897

Бишкек-Торугарт автотрассасида икки енгил машина ва бир юк ташувчи автомашина тўқнашиб, йўл ҳалокати натижасида бир киши жабрланди.

Чуй вилоятининг Аламудун районидаги Микин қишлоғида соат 17:00да йўл ҳалокати содир бўлди. «Жигули» русумидаги машина ҳайдовчиси сирпанчиқ йўлда автомобилни бошқаролмай йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган.

1

Натижада енгил машина юк ташувчи машина билан тўқнашган. Йўл ҳалокатига учраган учинчи машина «Жигули»нинг ортидан келаётган «Форд Транзит» бўлган.

Йўл ҳалокати сабабли «Жигули»нинг ҳайдовчиси жабрланган. Қолган машиналарнинг ҳайдовчилари жабрланмаган.

2

Юк ташувчи машинанинг ҳайдовчиси сўзларига кўра, енгил машина ўрнида айланаётиб кутилмаганда қарши томонга чиқиб кетади ва унинг ғилдираклари остига кириб кетган.

3

«Йўл муз эди, ҳаммаси жуда тезлик билан содир бўлди. Мен ҳеч бирор нарса қилишга улгирмай қолдим», — деб айтиб берди у.

4

«Жигули»да икки одам бўлган. Йўловчи жабрланган эмас ва машинадан ўзи мустақил тушган. Ҳайловчи эса ҳушини йўқотганлиги сабабли уни йўл ҳалокатига гувоҳ бўлганлар олиб чиқишган.

Гувоҳлар тез ёрдамни кутмай, уни касалхонага олиб кетишган.

5

Бишкек-Торугарт автотрассаси ўлканинг уч вилоятидан ва Норин шаҳри орқали ўтиб, Қирғизистон пойтахтини Хитойнинг Қашқар шаҳри билан бирлаштириб туради.

Муаллиф: Рустем Ильясов