Бишкек: Қурилишдаги фалокат оқибатида беш киши касалхонага ётқизилди

552

«Болалар дунёси » савдо марказининг ёнида жойлашган «Дордой-Сити» қурилиш объектида беш метрлик баландликдан қулаб тушган беш қурувчи касалхонага етказилди.

Воқеа Бишкекдаги Гоголь кўчаси билан Чуй проспектининг кесилишида 15:20да бўлган. ФҲМнинг матбуот хизматини вакили Элмира Шерипова жабрланганлар 4-шаҳар касалхонасига етказилганини хабар қилди.

Объектда беш қурувчи жабрланди
Объектда беш қурувчи жабрланди

«Бешинчи қаватдагилар бетон тўлдириб қўйишаётган экан. У тўртинчи қаватнинг бетон тўсиғидан қулаб тушибди. Жабрланганлар №4-шаҳар касалхонасига етказилди », – деб билдирди Элмира Шерипова. Кейинчалик ФҲМ бинонинг 5-қаватидаги плита қулаб тушганини аниқлади.

Жабрланганларнинг уч нафари реанимацияда ётибди
Жабрланганларнинг уч нафари реанимацияда ётибди

Соғлиқни сақлаш минстрлигининг матбуот хизматининг маслаҳатчиси Елена Баялинова жабрланганларнинг тўрт нафари №4-шаҳар касалхонасига, бири миллий госпиталнинг нейротравматология бўлимига етказилганини билдирди.

Мазкур шаҳар касалхонасининг вакиллари жабрланганларнинг учи реанимацияда, бири тиббий текширувдан зтаётганини хабар қилишди.

Муаллиф: Чингиз Асангулов

Сурат: Азамат Каработоев