Бош прокуратура Атамбаевнинг Кипрда мулки бор-йўқлигини текширади

710

Президент Алмазбек Атамбаев муҳолифатчи сиёсатчи Омурбек Текебаевни президентнинг Кипрда мулки бор деб айтган сўзларининг ҳақиқатини текширишни Бош прокуратурага топширди.

Атамбаев бош прокурор Индира Жолдубаевага 13 февралда топширма берди. Президентнинг матбуот хизматининг билдириши бўйича, у Атамбаев Кипрда мулки борлиги ҳақидаайтган Текебаевнинг сўзларини текшириши керак.

«[…] давлат раҳбарининг Кипрда мулки “топилгани” тўғрисида айрим ОАВларда эълон қилинган "Ата Мекен" фракциясининг етакчиси Омурбек Текебаевнинг баёноти бўйича текширув ўтказиб, қонунда кўрсатилган барча чоралар кўрилсин », — деб билдиради матбуот хизмати.

Бош прокуратура президентга ҳамда жамоатчиликка бу текширувнинг  натижасини очиқ билдириши керак.

Бугун, 13-февралда, «Ата Мекен» партиясининг етакчиси, депутат Омурбек Текебаев Кипрнинг оффшорида мулки бор эканини билдирди.

Муҳолифатчи сиёсатчи жамоатчиликка президентнинг мулки тўғрисида аниқ маълумот беришга ваъда берди.

Ҳозир Текебаев ўлканинг парламентида ўзини ҳукуматнинг асосий муҳолифи қатори кўрсатиб келмоқда. Ўтган кузда у президентни Кой-Таш қишлоғида уй солиш учун кўчмас мулкни ноқонуний сотиб олган деб айблаган.

Текебаев бу йил мартда президентга импичмент билдиришни мақсад қилмоқда. Ҳозир у кейинроқ жараённи бошлаш учун зарурий материалларни тўпламоқда.

«Ата Мекен»нинг раҳбари ҳамда Вақтли ҳукуматнинг бир қатор собиқ аъзолари президент билан Конституцияга киргизилувчи тузатишлар бўйича келиша олмай қолганда Текебаев ва Атамбаевнинг тортишувлари бошланган.

Шунга қарамай, тузатишлар 2016 йилнинг 11 декабрида референдумда қабул қилинган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова