Айсулуу Тинибекова, Арсен Эралиев ҳамда Эламан Догдурбек уулу Халқаро спорт кураши федерациясининг оллдинги 5 ўрнини эгаллади. Яна беш қирғизистонлик олдинги 20 полвонлар орасидан ўрин эгаллади.
«Иван Яригин-2017» гран-присининг ғолиби Айсулуу Тинибекова Халқаро спорт кураши федерациясининг UWW (United World Wrestling) — Дунё кураш иттифоқининг янги рейтингида 5-ўринни олди.
Риодаги Олимпиада ўйинларида Тинибекова бронза медаль учун курашда ютқазиб қўйиб, 5-ўринга эга бўлган.
Ўз вазн категориясида (59 кг ) грек-рим кураши бўйича курашчи Арсен Эралиев ҳам 5-ўрин олди. Риодаги Олимпиада ўйинларида Эралиев бронза медаль учун курашга етган, бироқ Ўзбекистондан келган полвондан мағлуб бўлиб, ўйинни 5-ўрин билан якунлаган.
Айни вазн тоифасида ҳозирги Осиё чемпиони ҳамда талабалар орасидаги жаҳон чемпиони Канибек Жолчубеков 10-ўринни эгаллади.
Грек-рим усулидаги курашнинг жаҳон рейтингида Руслан Царев (71 кг.ча) — 15-ўрин билан, Мурат Рамонов (130 килограммгача) — 15-орун билан жана студенттер арасиндаги дүйнө чемпиону Эсен Асанов (75 килограммгача) — 20-ўрин билан кирди.
Эркин кураш бўйича рейтингда 79 кг вазнгача Венгриядаги жаҳон чемпионатининг бронза медалининг эгаси бўлган Эламан Догдурбек уулу 4-ўринни эгаллади.
97 кг вазнгача бўлган тоифада эса Осиё чемионатининг бронза медалининг соҳиби Магомед Мусаев 11-ўринга эга бўлди.
Рейтингда асосан Россия спорчилари кўп. Аниқроқ айтганда жаҳон рейтингида ҳар бир тўртинчи полвон россиялик.
Муаллиф: Каминат Имирханова