Бош прокуратура Бакиевнинг мулкига алоқадор ДРХнинг етакчисини хизматдан олишни талаб қилди

550

Прокуратуранинг фикрича, ДРХнинг етакчиси Тайирбек Сарпашев Максим Бакиевнинг мулкидан таъқиқни олмаслиги керак эди. Назорат органи унинг хизматдан кетишини талаб қилмоқда, Сарпашев эса айбловларни инкор қилмоқда.

Бош прокуратура премьер-министр Сооронбай Жээнбековга Давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) етакчиси Тайирбек Сарпашевни хизматдан бўшатилишини талаб қилди.

Бунга  Сарпашевнинг Скрябин кўчаси, 45-45а манзили бўйича, бош прокуратуранинг маълумотига кўра, Ульяна Пакка тегишли кўчмас мулкдан таъқиқни олишига сабаб бўлган. Назоратчи орган уни қувилган президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевнинг хос одам деб атамоқда.

Мана шу ер участкаси учун Бош прокуратура ДРХнинг етакчисини хизматдан олишни таклиф қилди
Мана шу ер участкаси учун Бош прокуратура ДРХнинг етакчисини хизматдан олишни таклиф қилди

Прокуратуранинг фикрига кўра, Сарпашев қонунни бузиб, ўз ишини “керакли даражада бажармаганлиги учун порахўрликка йўл очилган”.

ДРХнинг етакчиси Сарпашев ўз фаолиятида ҳеч қандай қонун бузарлик йўқ деб ҳисоблайди. У қарор чиқарар экан Бишкекнинг районлар аро судининг 2014 йилнинг 25 июнидаги ҳукмига таянган, бу ҳукмга кўра эса тилга олинган мулкдан таъқиқ олиган эди.

Назорат органи ўз навбатида билдиришича, Бишкек прокуратураси суд қароридан шикоят қилиб, районлар аро суди қарорининг ҳукми Бишкек шаҳар суди тарафидан тўхтатилган.

Скрябин кўч., 45-45а. Сурат: 5-канал
Скрябин кўч., 45-45а. Сурат: 5-канал

Сарпашев премьер-министрга расмий мактуб йўллаб, унда бу масала бўйича текширишни илтимос қилган.

«Унда мен ўз далилларимни келтирдим ҳамда бу масала бўйича нима учун ДРХ ҳақ эканлигининг сабабларини айтди», — деб билдирди у.

Сарпашевнинг сўзи бўйича, прокуратура қўйилган таъқиқ ҳақидаги мактубини кеч жўнатган. Икки маҳкаманинг ўртасидаги ҳужжатлар алмашуви ҳали ҳам якунланмаганини қўшимча қилди у.

Бундан аввалроқ айни масала бўйича Сарпашевни хизматидан олиш таклифини «Республика — Ата-Журт» фракциясининг етакчиси Омурбек Бабанов кўтарган.

Тайирбек Сарпашев Давлат рўйхатга олиш хизматини 2015 йилнинг ноябридан бери бошқариб келади.

Муаллиф: Метин Жумагулов