Молия министрлиги «маблағни тежаш» учун 200дан ортиқ ходимни ишдан бўшатди

678

Министрлик тизимини «оптималлаштириш» мақсадида молия министрлиги 225 ходимни қисқартирди. Бу билан маҳкама ҳар йили 60 миллион сомгача маблағ тежашни режалаштирган.

Молия министри Адилбек Касималиевнинг фикрича, министрликда ишлаганларнинг сонини қисқартириш йўли билан ҳар йили 60 миллион сомгача тежаса бўлди.

«Биз қисқартириш олиб бориб, меҳнат кодексига кўра [ишдан бўшатилганларга] уч ойлик компенсациясини тўлаб бермоқдамиз», — дейди Касималиев.

Қисқартирилганлар орасида 110 — давлат ходимлари ва 115 — кичик хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар бор.

Министрлик билдиришича, тегишли районнинг молия ва ғазна бўлимлари бирлаштирилади.

Ҳукумат бу қадамларни «ўлкадаги иқтисодий вазиятни барқарорлаштиришга» ёрдам берадиган «инқирозга қарши чоралар» деб атади.

2016-йилнинг охирида инқирозга қарши чораларнинг бири қатори давлат ходимларининг сонини ўсишига мораторий киритилган.

«Ҳукумат тўққиз министрликни ва етти маъмурий маҳкама тизимларини яхшилаш тўғрисида қарор чиқарди», — деган вице-премьер-министр Мухамметкалий Абулгазиев.

2016-йилнинг сентябрида 2017-2018-йиллардаги бюджет муҳокама қилинаётган вақтда ҳукумат органларининг чиқимини 14 миллиард сомга қисқартиришини билдирган.

Премьер-министр Сооронбай Жээнбековнинг ўша вақтдаги сўзи бўйича, биринчи навбатда давлат органларининг транспорт ва иш сафарининг (командировка) чиқимлари, алоқа чиқимлари ва бошқа бюджетнинг ҳимоя қилинмаган статьялари қисқартирилмоқчи.

«Шу билан бирга ҳимоя қилинган статьялар бўйича: маошлар, ёрдам пули, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар тўлиқ миқдорда тўланиб туради», — деган ўша вақтда Жээнбеков.

Муаллиф: Бексултан Амантур уулу