Қирғизистондаги подстанциялар харитаси эълон қилинди. Бу нима учун керак?

684

Саноат ҳамда энергетика давлат комитети Қирғизистоннинг барча подстанциялари кўрсатилган харитани эълон қилди. Уни тузганлар харита оддий аҳолига ҳамда тадбиркорларга «энергосектордаги порахўрликни енгишга» ёрдам беришига ишонишмаоқда. Лекин қандай қилиб?

Интерактив харитани Саноат, энергетика ҳамда ер ости бойликларидан фойдалани давлат комитети ишлаб чиқди. Хаританинг демо-турини  бу  ердан кўриш мумкин. Унда Қирғизистондаги подстанцияларнинг кўпини топиш мумкин.

Истеъмолчилар — ҳусусий турар жойларда яшаганлар ҳамда тадбиркорлар  — бу хартидан яқин ерда қандай подстанция борлигини, унга қўшилиш мумкин ёки мумкин эмаслигини била олади.

Яшил ранг билан қўшилиш мумкин бўлган подстанциялар белгиланган. Кўк-яшил подстанцияларга қўшилиш мумкинлигини, бироқ чеклов борлигини англатади. Қизил рангдагисига қўшилиб бўлмайди. Ҳаво ранг билан хали қуриб битказилмаган подстанциялар белгиланган. Кўкиш рангдагилар  — ҳусусий ширкатларнинг подстанциялари.

Белгининг кўлами подстанциянинг қувватлилигини кўрсатади  — у қанчалик катта бўлса, подстанция шунчалик қувватлироқ. Подстанциялар ҳақида батафсил маълумот олиш учун унинг белгисини босиш керак.

У ёки бу подстанцияга қўшилиш  мумкинлиги тўғрисидаги маълумотни, одатда, энерготаъминотчи компаниялар беришади.

Харита тузувчиларнинг фикрича, “порахўрлик билан курашиш” элементи бу ерда подстанциялар тўғрисидаги маълумотнинг аҳолига очиқ бўлганида.

Саноат давлат комитети билдиргани каби, энерготаъминотчи ширкатлар яқин ерда подстанциялар йўқ деган баҳона билан уланишга рухсат бермай қўйиши мумкин.

«Агарда уларга тўласангиз, қандайдир сеҳргарлик билан уланишга имкон бўлган подстанциялар дарров топила қолади. Шундай нарсаларга тўсиқ қўйиш учун биз бу харитани туздик”, — дейишди Kloop.kgга давлат комитетидагилар.

Давлат комитети вакилининг айтишича, бу харитани тузишга давлат ғазнасидан бир сом ҳам сарфланган эмас  — уни дастурчиларнинг ўзлари тузиб чиқишган.

Муаллиф: Бексултан Амантур уулу