Атамбаев Белгия ва Германияга боради

550

Президент Алмазбек Атамбаев Белгияга ҳамда Германияга расмий иш сафари билан бориб келади. Иш сафарининг мақсади ва аниқ санаси ҳозирча номаълум, лекин февралда экани эҳтимол.

Атамбаев Евроиттифоқнинг штаб квартираси жойлашган Брюсселга бориши аниқ.

Президент аппаратининг ахборот сиёсат бўлимининг раҳбари Алмаз Усонов Атамбаев иш сафарида Евро Иттифоқнинг институтларининг раҳбарлари билан учрашишини билдирди.

Брюсселга Молдованинг президенти Игорь Додон, Озарбайжоннинг раҳбари Илхом Алиев ҳамда Болгариянинг президенти Румен Радаев боришди.

Брюссел ҳозирча Атамбаевнинг ва Украинанинг премьер-министри Владимир Гройсманнинг келишини кутмоқда.

Бу  Атамбаевнинг Европага қилган биринчи расмий иш сафари эмас. 2015 йилнинг мартида Атамбаев Европани айланиб, унга президентнинг маъмурияти “аввалгилардан фарқли” деб баҳо берган.

Ўшанда президент Австрияга, Францияга, Швейцарияга, Белгияга ҳамда Германияга борган.

У европа тадбиркорлари билан тадбиркорлик хамкорлигини, ўлканинг иқтисодининг шаффофлигини ортириш ҳамда коррупция билан курашиш масалаларини муҳокама қилиб, Қирғизистон тадбиркорлар учун эркин давлат бўлиб қолишини таъкидлаган.

Европанинг айрим давлатларининг президентлари билан у Европа Иттифоқи ва Россия хамкорлигини муҳокама қилган.

Сўнги марта Атамбаев Европа Иттифоқининг вакиллари билан 2016 йили 14 июлда, Бишкекка расмий иш сафари билан Германиянинг канцлери Ангела Меркел келген вақтда учрашган.

Ўшанда Атамбаев Евроиттифоқни Россияга қарши санкциялар бўйича муросага келишга ундаган. Меркел бу учун “маълум бир вақт” ўтиши кераклигини айтган.

Меркел у пайтда умрбод озодликдан маҳрум қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг ишини Атамбаевга эслатган. У Атамбаев унга Асқаровнинг иши “тўла адолат билан” кўрилиши ҳақида ваъда берганини айтган. Атамбаев ўзи ўшанда бу иш “қайтадан ипидан нинасигача” ўрганиб чиқилишини айтган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова