АҚШ: Трампнинг миграция бўйича фармони ўлка бўйича тўхтатилди

668

Дональд Трампнинг миграция бўйича фармони ўлка бўйича Вашингтон штатининг федерал суди томонидан тўхтатилди. Фармонга кўра, АҚШга етти ўлканинг фуқароларини киритишни таъқиқлаб, қочқинларни қабул қилиш бўйича чекловлар қўйилган.

Вашингтон штатидаги Сиэтл федерал суди президент Трампнинг кўпчилик фуқаролари мусулмонларни ташкил қилган етти ўлканинг фуқароларига виза беришга ва бу ўкалардан қочқинларни қабул қилишни таъқиқлаган миграция бўйича фармонини тўтатди.

Президентнинг ўзи эса суднинг қарорини беъмани деб атади.

Дональд Трампнинг фармони Судан, Яман, Ливия, Сомали, Ироқ, Эрон ва Сурия фуқароларига тегишли бўлган.

Фармон Вашингтоннинг судига берилган таъқиқни бекор қилиш бўйича аризалар қаралгунга қадар тўхтатилган. Америка президентининг фармони билан яроқсиз деб топилган юз мингдан ортиқ визани АҚШнинг виза органлари қайта тиклай бошлашди.

Прокуратура Трамп фармонини қонунга қарши деб топишни ва уни бекор қилишни талаб қилмоқда.

АҚШнинг адолат министрлиги Сиэтл судининг қарори бўйича даъво қилишга ҳаракат қилган. Бироқ АҚШнинг апелляция суди юстиция министрлигининг аризасини 5-февралда қабул қилмаган.

Виржиния штатининг федерал суди Яманнинг икки фуқаросининг аризаси бўйича суд тинглови бўлди. Вақтинча яшашга рухсати бўлса ҳам уларни АҚШга киритишдан бош тортишган.

Трампнинг фармонига қўш фуқаролиги бор ва транзит билан учиб кетаётган одамлар ҳам дуч келишган.

Фармон тўғрисида хабар берилиши билан АҚШнинг йирик шаҳарларининг кўчаларида ва аэропортларида норозилик намойишлари ўтган. Акцияларга миграция хизмати ўлкага киритмай қўйганларга бепул ёрдам кўрсатган юристлар ҳам қўшилган.

Мазкур фармонга қарши акциянинг собиқ президент Барак Обама ҳамда Google компаниясининг асосчисиларидан бири Сергей Брин ва бошқа кўплаган америкалик инсонлар қўллаган.

АҚШ президенти ўз фармони билан ўлкасини «радикал мусулмон террористлардан» сақлаяпман деб ҳисоблайди. Бироқ бу фармон Конституция билан АҚШнинг 1965-йили қабул қилинган Харт-Селлер қонунига тўғри келмайди. Бу қонунда АҚШга фуқаролиги сабабли миграция қилиш таъқиқланади.

Муаллиф: Элвира Муратова