Бишкек: ВДНХнинг ёнидаги автоҳалокатдан уч йигит ҳалок бўлди

593

Бир мактаб ўқувчиси ҳамда икки талаба Бишкекнинг жанубий-ғарбий тарафида автомобил билан кетаётиб дарахтга урилди. Уч нафари ҳам воқеа жойида вафот этди.

«Subaru» маркасидаги автомобил 2 февраль куни тунда йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга урилган.

«Автомобил учга бўлиниб кетган, синиқлари эса 50 метр радиусга сочилиб кетган”, — деб ёзди автоҳалокатга гувоҳ бўлган Айбек Баратов «Фэйсбук»даги ўз саҳифасида.

Баратовнинг айтишича, автомобилни ҳалок бўлган ёшлардан бири 2 январда, ҳалокат бўлган куни янги сотиб олган.

Ҳалокат вақтида автомобилда Бишкекдаги мактабларнинг бирида ўқиган 11 синфнинг ўқувчиси, шунингдек 19 ва 20 ёшдаги икки талаба бўлган. Улар ўша вақтдаёқ ҳалок бўлган.

Гувоҳларнинг айтишича, автомобил жуда катта тезлик билан келаётиб йўлдан чиқиб кетган.

Ҳозир милиция йўл халокатини ўрганмоқда

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат: Айбек Баратов