«Ўлим гуруҳлари»га боғлиқ ШИИБ Бишкек марказидаги кит тасвирланган граффитини текширмоқда

622

Шаҳар милицияси Бишкек марказида китнинг тасвири пайдо бўлишини текширмоқда. Граффитини чизганлар бу суратнинг рамзи кўк кит бўлган ўсмирларнинг «ўз жонини қасд қилишга туртки бўлган» ўйинларига ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини айтишмоқда.

ШИИБнинг матбуот котиби Олжобай Казибаев Kloop.kgга маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда ўсмирларни ўз жонига қасд қилишга туртки бўлган ўйинлар кучли танқид қилингани сабабли милиция Чуй-Панфилов кўчаларининг кесилишидаги бинога чизилган граффитининг пайдо бўлишини текширишга қарор қилган.

«Граффитининг ўйинлар билан алоқаси текширилмоқда. Унима сабабдан чизилган эди, муаллифи ким, ким руҳсат берди, унинг “Кўк кит” ( “Синий кит”) ёки “Тинч уй” (“Тихий дом”) деган ўйинларга алоқаси борми?» — деди Казибаев.

Казибаевнинг қўшимча қилишича, граффитини текшириш — «оддий профилактика».

Граффитининг ёнида протокол тузаётган милиция ходимларининг суратини КТРКнинг бош директори Илим Карипбеков ўз твиттерида эълон қилган.

Граффитида болакай қўлини чўзиб турган катта оқ кит тасвирланган. Унда «Сен орзу қилган нарса ёнингда» деган ёзув бор.

Граффити муаллифи Сергей Келлер фейсбукда ўз жонига қасд қилишга туртки бўлган ўйинларга ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини ёзган.

«Сайёҳлик фирмаси биносининг фасадини чиройли қиламиз деб биз уни икки йил чизганмиз, ишнинг мақсади — туризмни ва саёҳатқилишни тарғиб қилиш! Кейин бу оқ белуха! [дельфиннинг тури]», — дейди Келлер.

Суратда Сергей Белошапкиннинг граффитиси.
Суратда Сергей Белошапкиннинг граффитиси.

Ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш мавзуси интернетнинг қирғиз сегментида «Спутник» нашрининг мақоласидан кейин бошланган, унинг муаллифлари ўз жонига қасд қилишга ундаган ўйин «Қирғизистонга етди» деб ёзишган.

Бироқ милиция Қирғизистонда интернетдаги материал сабабли ўз жонига қасд қилган ҳолат бўлмаганини билдирди.

Шунга қарамай, ИИМ интернетда «ўсмирларнинг ўз жонига қасд қилишга ундаган ўйинларнинг тарқалишини» назорат қилишга ваъда берди, бироқ бу иш қандай амалга оширилиши номаълум.

Биринчи марта «ўлим гуруҳлари»нинг мавзуси Россиянинг «Новая газета» нашрининг мақоласида тасвирланган.

Мақолага кўра, бу «ўйиннинг» маъноси бўйича бундай гураҳларнинг маъмуриятлари мактаб ўқувчиларини ўйинга чақириб, айим бир хэштеглардан фойдаланиш билан ижтимоий тармоқларда кўк китнинг расмини қўйишни таклиф қилишади. Кейин улар мактаб ўқувчиларини турли топшириқларни бажаришга кўндириб, охирида ўз жонига қасд қилишгача олиб борган топшириқларни беришади.

«Новая газета»нинг материали журналистлар жамоатчилиги томонидан танқид қилинган. Ҳамкасблар мақолада ўз жонига қасд қилиш билан «ўлим гуруҳлари»нинг орасидаги сабаб ва натижаларга боғлиқлигини исботламаган деб ҳисоблашган.

Муаллиф: Мадина Машанло