Гуманитар ёрдамни ўғирлаш ва «мародерлар». «Боинг-747»нинг қулашига боғлиқ яна қандай жиноятлар содир бўлган?

941

Дача-СУ қишлоғидаги авиаҳалокатга боғлиқ фандай жиноятлар содир бўлди ? Ким ҳалок бўлганларнинг қариндоши бўламан деб алдади, кимни журналистлар мародерлар дейишди?

Самолёт қулашида жабрланганларга гуманитар ёрдам йиғиш вақтида содир бўлган жиноятлар бўйича ИИМ бир неча жиноий иш қўзғади.

Жабрланганларга маблағ билан бошқа турдаги ёрдамлар фожиа бўлган куни 16-январдан йиғила бошланган. Буюмлар билан пулларни тўплаган махсус пунктлар, банкда махсус ҳисоблар очилиб, «Семетей» меҳмонхонасида бепул ўринлар ажратилган.

Қирғизистонликлар пулларни ўтказиб, буюмларини олиб келиб, жабрланганларга ёрдам беришди. Бироқ бу вазиятдан ҳам ўз манфаати учун фойдаланганлар ҳам бўлди.

Бишкекдаги жиноятлар

ИИМнинг матбуот хизматининг вакили Эрнис Осмонбаевнинг Kloop.kgга берган маълумотида, «Боинг-747»нинг қулашида ва воқеада жабрланганларга боғлиқ жиноятлар бўйича икки жиноий иш қўзғалган.

Бир жиноий иш ўғирлик факти бўйича қўзғалган — Дача-СУ қишлоғига қўшни «Ромашка» кооперативининг яшовчиси фожеа бўлган жойда қулаган самолётнинг буюмлари билан қўлга олинган.

Яна бири эса компенсация олиш учун ўзини қурбон бўлганларнинг қариндоши қатори кўрсатгиси келган. У ўзини бошқа ном билан атаб, журналисттер билан «ҳалок бўлганларнинг яқинлари» тўғрисида сўзлашишга улгирган.

«Адилет, Мээрим, Айсулушка, бир ёшаг тўлганига 10 кун бўлган», — деб йиғламсираган у журналистларга.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари кейин унинг ёлғонини фош қилишган. Унгача кўнгиллилардан кийим-кечак ва икки минг сом моддий ёрдам олишга улгирган. Милиция 25 ёшдаги К.Ш.ни қамоққа олди.

«У ўзи ҳеч қачон фожиа бўлган жойда бўлмаган, ҳаммасини янгиликлардан эшитиб, “Семетей” меҳмонхонасига борган. Бу ерда қурбон бўлган қариндошлари тўғрисида айта бошлаган. Бироқ унинг айтганлари бир-бирига мос келмаганлиги сабабли ИИМ ходимлари шубҳалана бошлаган», — дейди ИИМнинг вакили.

Ш.га нисбатан «Товламачилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалди. У икки ойга қамоққа олинди.

Амалда бўлмаган мародёрлар

Фожиадан кейин ОАВлари самолёт қулаган жойда мародёрлар самолётнинг юкидан қолганларини йиға бошлашганларини ёзишди. Шунингдек ижтимоий тармоқларда мародёрлар деб тахмин қилинганларнинг қўлга тушиши тўғрисидаги видео пайдо бўлган.

Бироқ ИИМ мародёрлар тўғрисидаги маълумот  «ёлғон» деб билдирди, сабаби видеодаги одамлар қўшни қишлоқнинг яшовчилари ва ҳалок бўлганларнинг қариндошлари бўлишган, улар қутқарувчиларга воқеа бўлган жойдаги вайроналарни тозалашга ёрдам беришган. Осмонбаевнинг айтишича, улар буюмларни ўғирлашмаган, милицияга топширишган.

«ОАВ яхши тушунмай туриб, уни овоза қилиб юборишди ва милиция мародёрларни ушлагандай қилишди. Ҳақиқатда бу одамларни мародёрликка ҳеч қандай алоқаси йўқ. Улар ўзлари, аксинча, жабрланганлар, аниқроқ айтганда ҳалок бўлганларнинг қариндошлари», — деди у.

Ўшдаги жиноий иш

Ўш вилояти ИИБнинг матбуот марказининг ходими Жанна Татарбаеванинг Kloop.kgга берган маълумоти бўйича самолёт қулаганда жабрланганларга ёрдам мақсадида тўпланган маблағни ўғирлаш фокти бўйича жиноий иш қўзғалган.

«Жиноят иш 20-январдан 21-январга ўтар кечаси бўлган. Номаълум одамлар маданият уйининг томини бузиб кириб, гуманитар ёрдам мақсадида йиғилган пулларни ва ноутбукни ўғирлаб кетишган», — деди у.

Татарбаеванинг сўзларига кўра, ўғрилар 31 минг сом ўғирлаб кетишган, ҳозирда гумондорлар қидирилмоқда.

МХДҚдан огоҳлантириш

Қирғизистон давлат тиббиёт академиясининг аспиранти Таттигул Дооталиева самолёт қулагандаги одамларнинг ўлимини «миллатни тозалаш ва табиий танлов» деб атаган.

Бу сўзлари учун «Фэйсбук» фойдаланувчилари уни қаттиқ танқид қилиб, ҳудудлар аро низони қўзғатяпсан деб, айблай бошлашган. Бу МХДҚнинг эътиборини тортиб, миллий хавфсизлик давлат қўмитаси унга расмий огоҳлантириш берган.

Шунингдек, меҳнат кодексининг 83-моддасига таяниб, (Иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш) Дооталиевани ишдан четлатишган.

Муаллиф: Александра Титова