Ямайкалик спринтер эстафета бўйича ҳамкорларидан ьирининг сынам намунасидан допинг чиққани учун Бээжин Олимпиадасининг олтин медалидан айрилди.
Тўққиз марта Олимпиада чемпиони Усэйн Болт энди саккиз карра чемпион бўлиб қолди — Болт ва Ямайканинг югуриш бўйича терма жамоасидаги унинг ҳамкорлари жамоанинг спринтерларидан бири Неста Картернинг намунасидан допинг чиққани учун Олимпиаданинг олтин медалидан айрилишди.
Картернинг қонидан метилгексанамин топилди — у асаб тизимининг жонлантирувчиси, унинг ҳаракати адреналинникига ўхшайди.
«Эркеклар орасида 4х100 метрлик эстафетани ютиб олган Картер Бээжиндаги Олимпиада ўйинларидан дисквалификацияланди. Намуналар қайта текширилганда таъқиқланган метилгексанамин деган модда чиқди», — деб айтилади халқаро олимпиада комитетининг билдирувида.
Қайта текширув натижалари сабабли эстафетага иштирок этган ямайкалик тўрт спортчи ҳам медалидан айрилган.
Шундай қилиб, 2008-йилдаги Олимпиада ўйинларининг олтин медали Тринидад билан Тобагонинг жамоасига, кумуши — Японияга, бронзаси эса — Бразилияга ўтади.
Картернинг ўзи бир ярим йилгача мусобақалардан четлаштирилади.
Муаллиф: Каминат Имирханова