Соғлиқни сақлаш минстрлиги: Самолёт қулаган ҳудуддаги нурланиш фони меъёрида

681

Санэпидем назоратнинг экспертлари «Манас» ҳаво майдонининг ёнидаги уйларга «Боинг-747» қулаган жойдаги тупроқни ва сувни текшириб кўришди — кўрсаткичлар одатдагидай бўлиб чиқди.

Соғлиқни сақлаш министри Талантбек Батиралиев мутахассилар экспертиза ўтказиб, юк ташувчи турк самолёти қулаган Дача-Сув қишлоғида тупроқ заҳарланганинини рад этишганини билдирди.

«Бир неча соат давомида ўт [суюқ ёнилғи] бизнинг кўз олдимизда йўқ қилди», — деди министр.

Экспертлар Дача-Сув қишлоғининг яшовчилари фойдаланган уйларни, улар яшаган жойдаги тупроқни ва сувни текшириб кўришди. Улар ҳеч қаерда радиация фон ўз чегарасидан ошмаганини аниқлашди.

«Ичимлик сувининг намуналари органолептика ва физик-кимёвий кўрсаткичлари томонидан "Ичимлик сувнинг хавфсизлиги тўғрисида"ги техник регламентнинг талабларига жавоб беради», — деб билдирди министрлик.

Фожиа бўлган жойдаги тупроқнинг тозалаги тўғрисидаги шубҳали ўйлар жабрланганларга ёрдам бераётган кўнгиллиларнинг арзи сабабли пайдо бўлган. Фаоллар маҳаллий яшовчилар кўчага чиққанда «димиқиб, йўталишаётганини» айтиб арзланишган.

«Биринчи болалар хосписи»нинг кўнгиллиси Ольга Труханова «Фейсбук»да: «Нима учун ҳамон эл эвакуация қилинмаган?! Ҳозир қор ёға бошлади, томсиз қолган уйлар секин-асталик билан нурай бошлади», — деб ёзган.

Халқаро авиация комитетнинг (ХАК) комиссиясининг раиси Леонид Каширский ҳам самолёт қулаб тушгандан кейин унинг ёнилғи моддаси воқеа бўган жойга тўкилганини айтган.

«Санитар тозалаш ишлари олиб борилади, санэпид хизматга тегишли мурожаат бўлади. Мен ФҲМга хат тайёрлаб қўйдим», — деган эди у матбуот йиғинида.

Буғдан заҳарланиш тўғрисидаги шубҳа

«Боинг-747» қулаган Дача-Сув қишлоғидаги 11 одам 23-январда авиация мойининг буғидан заҳарланган бўлиши мумкин деган гумон билан касалхоналарга ётқизилган. Бироқ кейинчалик шифокорлар унинг заҳарланиши авиакеросинга боғлиқ эканлигини рад қилишган.

«Уларнинг касаллик белгиларида болалар уй иситишда "ис билан заҳарланган"и ёзилган», — деб билдирди соғлиқни сақлаш министрлиги.

Заҳарланиш тўғрисидаги гумон билан мурожаат қилиб, касалхоналарда қолган беморлар соғлиқни сақлаш министрлигининг маълумоти бўйича «ОРВО ва бошқа касаллар билан» оғришгани аниқланган.

Юк ташувчи «Боинг-747» самолёти «Манас» ҳаво майдони яқинида 16-январда Бишкек вақти бўйича тонги соат 7:20да қулаган. У яқин жойлашган Дача-СУ қишлоғини босиб қолиб, 60дан ортиқ киши яшаган 26 уйни вайрон қилган.

Юк ташувчи самолётининг қулаши натижасида 38 киши қурбон бўлган. Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги — Дача қишлоғининг яшовчилари. Қишлоқнинг яна бир турғуни куйиш сабабли 22-январда вафот этган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Фото: Тилек Бейшенали уулу.