Ҳисобот: Қирғизистонда коррупция даражаси юқори босқичда қолмоқда

651

Халқаро «Transparency International» ҳар йили чиқадиган Коррупция даражаси индексини эълон қилган. Унда Қирғизистон 167 ўлканинг ичидан 136-ўринни эгаллади. Бу эса порахўрлик фуқаролар ҳаётида «ҳар куни учрайди» деган сўз.

Қирғизистон Коррупция даражаси индексида 100 балнинг ичидан 28 балл олиб (балл қанчалик оз бўлса, ўлкада коррупция шунчалик кўп), 176 ўлканинг ичидан 136-ўринни эгаллади. Қирғизистон ўтган йили ҳам шунча балл олган.

Қирғизистоннинг жадвалдаги ҳозирги позицияси ўлка «кучли порахўрлик» зонасида эканлигини, фуқаролар у билан ҳар куни учрашишини билдиради.

http://

!function(e,t,n,s){var i="InfogramEmbeds",o=e.getElementsByTagName(t),d=o[0],a=/^http:/.test(e.location)?"http:":"https:";if(/^\/{2}/.test(s)&&(s=a+s),window[i]&&window[i].initialized)window[i].process&&window[i].process();else if(!e.getElementById(n)){var r=e.createElement(t);r.async=1,r.id=n,r.src=s,d.parentNode.insertBefore(r,d)}}(document,"script","infogram-async","//e.infogr.am/js/dist/embed-loader-min.js");

«Қирғизистонда бошқарув тизими самарасиз ишлайди. Инвесторлар учун адолатли ишлаш қийин бўлади», — деди «Transparency International» ташкилотининг Қирғизистондаги вакили Адилбек Шаршенбаев.

«Transparency International» умумий Европа билан Марказий Осиёдаги порахўрликка боғлиқ вазиятлар ўзгармаганини таъкидлайди.

«Сўнги йилларда порахўрлик, сиёсатчилар давлат маблағидан нотўғри фойдаланиши билан боғлиқ жанжаллар жамоатчиликнинг ишончини йўқ қилмоқда», — деб айтилади ташкилотнинг ҳисоботида.

2015-йили Қирғизистон 167 ўлканинг ичидан 123-ўринни олган, бироқ бу 2016-йил ичида ўлканинг кўрсаткичлари ночорлаб кетди деган сўз эмас — Қирғизистон рейтингдаги ўлкалар 176гача кўпайиб кетганлиги сабабли тжадвалда пастга тушган.

Порахўрлик билан кураш — президент Алмазбек Атамбаевнинг асосий йўналишларидан бири. У 2011-йили давлат раҳбари лавозимига келганда порахўрликни йўқ қилишга ваъда берган.

Шунга қарамай, 100 баллнинг ичидан 28 балл — сўнги беш йил ичида Қирғизистон учун энг яхши кўрсаткич.

Коррупция даражасининг индексини «Transparency International» 1993-йилдан бери эълон қилиб келади. Дания уч йилдан бери мазкур рейтинг бошида туради. Охирги ўринларда Шимолий Корея, Жанубий Судан ва Сомали бор.

Индекс экспертларнинг орасида ва тадбиркорлик муҳитида олиб борилган савол-жавобларнинг асосида тузилган. Савол-жавобларни нодавлат ташкилотларнинг таҳлилчилари ўтказган.

Муаллиф: Айзаада Акилбекова