Транспорт минстрлиги: Экспертлар қулаган "Боинг -747"нинг "қора қутисини" ўқишмоқда

916

Халқаро авиация қўмитасининг экспертлари қулаган «Боинг-747»нинг  «қора қути»ларини ўрганиб чиқишди. Бортдаги ўзи ёзувчи ускунанинг маълумоти текширув якунлангандан сўнг эълон қилинади.

Транспорт министрлигининг маълумоти бўйича текширув якунланадиган муддат ҳозирча номаълум.

«Ҳозирда самолёт бўлаклари аэропорт ангарига ташилмоқда. Бу бўлаклардан "Боинг" макети қурилади. Синиқларнинг бир қисми АҚШга қўшимча экспертизага ва ҳалокат сабабларини аниқлаш учун жўнатилади», — деб билдирди Транспорт министрлиги.

Текширувга «Боинг» компаниясининг, MyCargo авиакомпаниясининг вакиллари ва Туркиянинг воқеаларни текшириш бўйича миллий кенгашидан келган экспертлар иштирок этмоқда.

Юк ташувчи самолёт «Манас» ҳаво майдони яқинига 16-январда Бишкек вақти бўйича тонги соат 7:20да қулаган. У яқин жойлашган Дача-СУ қишлоғини босиб қолиб, 60дан ортиқ киши яшаган 26 уйни вайрон қилган.

Юк ташувчи самолётнинг қулаши натижасида 38 киши қурбон бўлган. Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги — дача қишлоғининг яшовчилари. Қишлоқнинг яна бир яшовчиси куйиш сабабли 22-январда вафот этган.

Муаллиф: Алмир Алмамбетов

Фото: Тилек Бейшеналы уулу.