Тожикистон: Ҳукумат Афғонистон билан чегарада жангарилар тўпланганини билдирди

759

Тожикистон ҳукумати ўлканинг Афғонистон билан чегарасида террористик ташкилотларнинг жангарилари тўпланганини эълон қилди. Дастлабки маълумотлар бўйича чегарага яқин ҳудудларда 10-15 минг киши йиғилган.

Тожикистоннинг ички ишлар министри Рамазон Рахимзод Афғонистон билан чегарада жангарилар тўпланганини эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, чегарада турли экстремистик гуруҳлардан 10 минг киши тўпланган.

«Биз аниқ ҳисоблай олмадик, бироқ у ерда турли террор ташкилотларнинг тахминан 10-15 минг жангарилари юрибди. Бу ҳеч ким учун яширинмас ва бу ҳолат бизни хавотирга солмоқда», — деди у.

Рахимзод террор гуруҳлар қаторида Тожикистон фуқаролари бор эканлигини ҳам айтди.

«Бироқ у ерда Тожикистон фуқароларигина эмас, турли ўлкалардан келган немелер бор. Афғонистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ходимлари куну тун ишлашмоқда, бироқ у ерда вазият жуда оғир», — деди у.

Министрнинг сўзларига кўар, чегарадаги вазият назорат остида.

Аввал ўлка ҳукумати Афғонистон шимолидаги  беқарор вазият сабабли тожик чегарачилари сўнги вақтларда урушга тайёргарлик ҳолатида юришганини билдиришган.

Афғонистондаги вазият ўтган йили кузда жиддий тус олган. Тожикистон ҳукумати 2016-йилнинг октябрида Афғонистон шимолидаги Қуддус провинциясида Афғонистоннинг ҳукумат кучлари билан «Толибон» ҳаракати орасида қаттиқ жанг бўлганини билдиришган. Бироқ унда Тожикистон чегарасига хавф туғилгани тўғрисида хабар бўлмаган.

Муаллиф: Эльвира Муратова

Сурат: РИА Новости, Хушнуд Рахматуллаев