Ёввойи шароитда: Бишкек турғуни қишлоқдаги экологик турмуш учун қандай қилиб ўз ишини ташлаб кетди

966

Бир неча йил аввал Қирғизистон пойтахтида Андрей Кияшконинг даромадли иши, осойишта ҳаёти бор эди. У ҳаммасини ташлаб, оиласи билан Иссиқкўл четидаги қишлоққ кўчиб келди. У бу ерда иссиқликни яхши сақлаган уйни қуриб, энди экологик томондан тоза маҳсулотларни етиштиришга киришди.

Материалнинг асл нусхаси «ЛИВЕНЬ. Living Asia» сайтида эълон қилинган. Мақола муаллифи — Kloop.kgнинг собиқ мухаррири Дмитрий Мотинов. Материални иллюстрациялаган ҳужжатли фильмни ва суратларни Kloop.kg тайёрлади.

V-dikih-usloviyah-2

Бишкекда яшаб юргандаёқ Андрей оиласи билан ҳар дам олишда чанғида ёки парапланда учгани шаҳар ташқарисига чиқиб турар эди. Уни ўзи сноубординг бўйича инструктор эди. Энди Кияшконинг оиласи учун тасодифларга бой дам олиш кам учровчи кўриниш бўлиб қолди.

Бунга ҳарой қолиб ҳам бўлмайди — оддий ҳаётда ҳам фавқулотда вазиятлар етарли бўлади. Қишлоқда сув кўп тугайди, Андрей фарзандлари билан бориб оқаётган дарёдан сув олиб келиши ҳам осон эмас. Баъзан ҳар куни икки маҳалдан шундай қилишга тўғри келади.

Кияшконинг оиласи қандай яшайди? Kloop ҳужжатли фильмининг тизери

«Инсон табиатга яқинроқ яшаганда эртакда яшаётгандай туюлади. Бироқ бу эртакни яратиш учун йўқ деганда бошпананг бўлиши керак. Биз бу ерда бир қанча қийинчиликларни бошимиздан ўтказдик. Олдин бизники барак уй эди, биз уни қайта қурдик. Том қисми йўқ эди — кучли ёғингарчилик бўлса сув босиб кетар эди. Шифтдан сув оқиб, электр симларининг барчаси куйиб кетган. Биз кўриб ҳайрон қолдик — уй совуқ эди — 20 даражадан ошиқ ҳароратни ушлаб туриш ҳаёлга келмаган нарса эди. Биз қишда 14-15 даража ҳарорат билан яшадик», — дейди Андрей Кияшко.

V-dikih-usloviyah-3

Ҳозир Андрейнинг уйи ўзгарган — меш қишда ошиб кетса ўн марта ёқилса ҳам уй анча иссиқ.

«Уйнинг тузилишини мен ўзим ўйлаб топдим – бу менинг ижодим деса ҳам бўлади, бироқ дунёда бундай нарсаларни ясашмоқда. Бундай ўй ҳаммада ҳам бор экан», — дейди Андрей.

ki007

Уйнинг жанубий томондаги деворига силикат ғишт урилиб, яхши исиши учун қора лой билан сувалган — уйнинг асосий «меши». Девор қуёш нурида исиб, иссиқликни уйга ўтказиб беради. Уйнинг шимол томонида – у кам исийди — техник қурилишлар жойлашган.

Уйнинг остидаги ер музлаб қолмаслиги учун Андрей пойдеворини пенопласт билан ўраб чиқди — шундай қилмаса төшөлмө орқали кўп иссиқлик етиб қолади. Энди уйнинг тубидаги ернинг ҳарорати қишда ҳам 12 даражадан пастламайди.

Уйнинг ташқарисидан деворлар самон аралашган қора лой билан сувалган. Икки қаватга ҳам жануб томонига ойна қўйилган — у уйга қуёш нурларини ўтказиб туради. Қуёш ғишт билан лойни иситади. Ойна иссиқликни ташқарига чиқармайди.

V-dikih-usloviyah-5

Андрей Григорьевкадаги қадимий уйлар шундай принцип билан қурилганини айтиб берди. Уларнинг деразаси жанубга қарайди.

«Бу қандайдир кашфиёт ҳам эмас — биз ота-боболаримиз билган нарсаларга мурожаат қиляпмиз», — дейди у.

Андрейнинг ҳаётидаги улкан ойналар унинг аввалги турмушини эслатиб туради. Бишкекда у 15 йил давомида ойна кесиб сотиб, дераза ўрнатган. Ишим самарали эди дейди — шу билан бирга оддий ходимлар ҳам Қирғизистон учун жуда юқори маош олишар экан.

«Бир куни мен бутун умримни пул топишга сарфлаганим аянчли бўлишини ўйладим», — деди Кияшко.

Энди Андрей бошқа иш қилади. Интернет орқали у буюртмалар олиб, Бишкекдаги ҳаридорларга ўз фермасининг маҳсулотларини: арпа билан буғдой, оқланган манна, яшил гречка, сурепка мойи, олма, картошка олиб боради.

Бундай қилиб кўп пул топиш мумкин эмас, бироқ Кияшконинг оиласи шаҳардан пул топиш учун эмас, табиат қўйнида яшаш учун кетган.

V-dikih-usloviyah-6

«Мен ер юзида ўзим уялмайдиган нарса қолдириб кетгим келади. Биз участкамизга юзлаган ва минглаган дарахтларни экяпмиз. Табиат қўйнига ҳам олиб бориб экмоқчимиз, бироқ бу қийин — ҳайвонлар деярли барини пайҳон қилиб кетади. Мен бу ерда жаннатни кўргим келади», — дейди Андрей.

Жаннат тўрини кўриш осон иш эмас. Кўлга яқин жойлашган участкадан уларнинг оиласи икки йил чиқинди чиқарди. Энди бу ерда кенг дала, боғча, иссиқхона ва кичик уй турибди — уни ҳам Андрей иссиқлик сақлайдиган қилиб қурган.

Табиатдаги иссиқликни тежаган турмуш — бутун оилани иши. Бу ишга Андрейнинг ўзи билан рафиқаси Ольгадан тортиб фарзандлари жалб қилинган — унинг олти нафар фарзанди бор.

Муаллиф: Дмитрий Мотинов