Милиция ходимининг қошини ёрган қиз иши судга ўтди

962

Милиция ходимини пошнаси билан ёрган қўшиқчи қиз Алтинай Жайнакованинг иши Ўш шаҳар судига ўтказилди. Қўшиқчи 4 йилдан 7 йилгача эркидан ажратилиши мумкин.

Ўш вилояти ИИБнинг матбуот котиби Замир Сидиковнинг сўзларига кўра, бу иш судга 23-январда ўтказилган. Ишни судда қараладиган куни ҳозирча номаълум.

Қўшиқчи «Бебошлик» моддаси бўйича милиция ходимларига қаршилик кўрсатиб, жароҳатлагани учун айбланди. Жайнакова 4 йилдан 7 йилгача озодликдан махрум қилиниши мумкин.

Жабрланган ходим касалхонадан ишга қайтди. Судда у жабрланувчи қатори иштирок этади.

Жайнаковани 13-январ куни тунда назорат хизматининг вакиллари тўхтатишган.

Уларнинг сўзларига кўра, қўшиқчи қиз машинани маст ҳолатда бошқарган, ушланганидан кейин катта лавозимдаги амалдорлар билан алоқам бор деб қўрқитган.

Қўлга олинганидан кейин у ўзини «қўшиқчи ва журналист» деб таништириб, патрул милиция ходимларини қошига тепиши натижасида ёрилган.

Икки кун ҳибсда ўтирган қўшиқчи қиз тергов вақтида уй қамоғига чиқарилди.

Жайнакова Kloop.kgга вазиятни тушунтириб берди. Унинг сўзларига кўра, ходимларнинг ҳеч кимисига тан жароҳати етказиш нияти бўлмаган. Улардан ҳимояланиш вақтида билмаган ҳолда уларнинг бирини тепиб юбордим, деди у.

«Улар мени орқа ўриндиққа улоқтиришганда мени кийимларим билан юбкам юқорига кўтарилиб, очиқ оёқларим кўриниб қолган, қўлларим эса боғлиқ эди. Мен қўлим билан юбкамни туширолмасдим. Уни тушурмоқчи бўлим оёқларимни силкидим. Кадрда мени қандай ҳолатдалигим кўриниб турибди, колготкам йиртилиб, уст-бошим ғижимланиб, кир бўлган», - деди у.

Милиция ходими жабрланганига Алтинай кечирим сўрайди. Қўшиқчи қиз амалдорларнинг ҳеч кимиси билан таниш эмаслигини ҳам тан олган.

Тергов давомида Алтинай Жайнакова паспорт бўйича Алтинай Нематилла қизи эканлиги ва унинг туғилган йили 1989-йил эмас, 1995-йил эканлиги маълум бўлди.

Муаллифлар: Акилай Каримова, Мадина Машанло