Депутатлар ўликхона ходимларининг шикоятидан норози бўлган ҳамкасбинининг кимлигини аниқлашга ваъда беришди

956

Меҳнат шароитлари тўғрисида ўликхона ходимларининг арзларига норози бўлган ҳамкасбларининг шахсини билиб беришга парламент депутатлари ваъда беришди. У бундай шикоятлар «давлатнинг обрўсига зиён келтиради» деб билдирган.

КСДП депутати Альфия Самигуллинанинг сўзларига кўра, депутатларнинг кимиси соғлиқни сақлаш министрлигига қўнғироқ қилиб, ўликхона ходимларининг шикояти «давлатнинг имиджига зарар келтиради» деб айтгани ҳозирча номаълум.

«Соғлиқни сақлаш министри билан душанба куни учрашамиз, шунда депутатларнинг кимиси бу масалани кўтарганини айтсин», - деди у.

Бошқа депутатлар ким қаерга қўнғироқ қилганини билмаётганини ва бу тўғрисида ОАВдан билишганини айтишди.

«Ким бўлса ҳам қўнғироқ қилиб "мен депутатман" дейиши мумкин. У киши оддий фуқаро ёки ижрои ҳукуматдан эмаслигига кафолат йўқ. Шундай бўлса бу сўзларга аҳамия беришнинг кераги йўқ», - деди КСДП партиясидан сайланган Евгения Строкова.

КСДП партиясининг депутати Альфия Самигуллина суд-тиббий экспертиза марказининг ҳолатини маблағ етишмовчилиги билан тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, 2016-йилнинг январигача суд-тиббий экспертлари ҳақ тўланувчи ишларни бажариб келишган, у даромаднинг 50 фоизини тузган. Қолган маблағлар соғлиқни сақлаш министрлигидан ажратилган.

«Бу бино 1987-йили қурилган, шундан бери капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмаган. Уларда махсус ҳисоб йўқ бўлган. Бу ерда прейскурант бор эди, уни 2016-йили бекор қилишган. Мана шу махсус маблағларнинг эвазига улар таъмирлаш ишларини олиб бориб, ускуналарини олишган. Бу [иморатнинг] ночор аҳволда бўлгани ҳайрон қоларли эмас», — деди у.

Самигуллина бу морг стандартларга тўғри келмаслигини, ускуналарига 50-60 йил бўлганлиги учун барчаси эскирганини қўшимча қилди.

Учрашувда депутатлар ҳар ойда базўр 5000 сом олган суд-тиббий экспертлари ишнинг зарари учун ҳафтада икки марта бир литрдан сут олишларини ҳам айтишди.

Депутатлар соғлиқни сақлаш министрлиги билан моргни молиялаш масаласини муҳокама қилишга ваъда беришди.

Ўликхона майдонининг ҳолати Дача-Сув қишлоғига «Боинг-747» қулагандан кейин маълум бўлган. Соғлиқни сақлаш министрлигининг матбуот хизмати маслаҳатчиси морг ходимлари қандай ҳолатда ишлашаётганини интернетга чиқарган.

Келаси куни у депутат босим ўтказаётганидан арзланган, унинг сўзларига кўра, депутат соғлиқни сақлаш министрлигига қўнғироқ қилиб, уларнинг арзи «давлатнинг имиджига зиён келтирмоқда» деб айтган.

Депутатнинг шикоятидан таъсирланган «Бешинчи канал»нинг журналистлари парламент билан ўликхонадаги иш шароитини солиштирган лавҳа тайёрлашган.

Муаллиф: Метин Жумагулов