Теннис: Жокович ўзбек теннисчисидан мағлуб бўлиб, Australian Open мусобақасидан чиқди

770

Ўзбекистон теннисчиси Денис Истомин иккинчи доирада ҳозирдаги ягона кучли ўйинчи Новак Жоковични ютиб олиб Австралия очиқ чемпионатида сенсация яратди.

Беш сетда серб теннисчисини ютиш учун унга деярли беш соат керак бўлди.

Истомин биринчи сетни 7:6 (10:8) ютиб, қолган икки сетни бой берган.

Мусобақада ғолиб бўлиш учун Жоковичга биргина қадам керак эди. Бироқ 4-сет шиддатли ўйинда ютиб, тайм-брейкда у ғолибликни бой берди.

Ҳал қилувчи бешинчи сетда Тошкетдан чиққан теннисчи Australian Openнин бир неча карра чемпионини 6:4 ҳисобида осон ютиб олди.

Ўйиннинг умумий ҳисоби: 7:6 (10:8), 5:7, 2:6, 7:6 (7:5), 6:4

Жоковични ютгандан кейин Денис Истомин қувончини яширмади.
Жоковични ютгандан кейин Денис Истомин қувончини яширмади.

Ўйин якунланиши билан Истомин бу ғалаба карьерасидаги энг аҳамиятли ғалаба эканлигини айтди. У теннисчиларнинг рейтингида 117-ўринда туради. Жокович эса 2-ўринди.

«Энди мен энг яхшилари билан ҳам беллаша олишимни, улар билан бир даражада бўла олишимни сездим. Мен яхши ўйин кўрсатдим! Мен ўзимга-ўзим ҳайрон қоляпман!» — деди ҳисларини яшира олмаган Истомин ўйин охиридаги интервьюда.

2016-йили йиғинда Катта Шлем турнирига кирган обрўли француз «Роллан Гарросту» умрида биринчи марта ютиб олгандан кейин Жоковичнинг ўйини ночорлай бошлаган.

«Уимблдон»нинг 3-раундида мусобақадан чиқиб, US Openнинг финалида мағлуб бўлиб қолди. Ноябрда АТРнинг рейтингидаги биринчи ўринни британиялик Энди Маррейга олдириб қўйди.

«Ғалада уники [Истоминники]. Керакли вақтларда у ҳақиқатда яхши бўлди», — деди Жокович мағлубиятдан кейин.

Истоминнинг ғалабаси яна нимаси билан аҳамиятли?

Australian Open теннисдаги энг юқори даражадаги мусобақалар бўлиб ҳисобланган «Катта шлем» турнирлар рўйҳатига киради.

Австралия чемпионатидан ташқари бу турнирлар рўйхатига «Роллан Гаррос», «Уимблдон» ва US Open киради.

Жокович бу рўйхатдаги 12 турнирни ютиб олган. Шу билан у ҳозирдаги энг яхши теннисчиларнинг бири бўлиб ҳисобланади.

Новак Жокович турли йилларда «Катта шлем»нинг барча тўрт турнирини ютиб олган.
Новак Жокович турли йилларда «Катта шлем»нинг барча тўрт турнирини ютиб олган.

Қизиғи у ғалабага Australian Openда эришган: у мазкур турнирни олти марта ютиб олган.

Ўз карьерасида у иккинчи марта рейтингда 100-ўриндан паст бўлган теннисчидан мағлуб бўлган.

Денис Истомин эндиги доирада испан Пабло Каррено билан ўйнайди. Бироқ ундан мағлуб бўлган куни ҳам иккинчи ракеткани бу турнирда ютиб олгани унинг рейтингини кўтарилишига олиб келади.

Истоминнинг энг яхши кўрсаткичи 2012-йилга тўғри келади — бунда у 33-ўринда эди.

Ўз карьерасида у икки марта «Катта шлем» турнирларида тўртинчи доирагача етган — 2012-йили «Уимблдонда» ва 2013-йили US Openда.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: Australian Openнинг расмий сайтидан олинди