Текебаев: Қулаган самолётда Қирғизистон учун контрабанда юк бўлган

984

Парламентнинг бугунги йиғинида депутат Омүрбек Текебаев ҳукумат «Боинг-747»нинг қулаши тўғрисида ҳақиқатни яширяпти деб билдирди. «Манас» ҳаво майдонининг саҳифасида самолётда Қирғизистон учун юк бўлгани тўғрисида билдирув чиқди.

«Ата-Мекен» фракциясининг раҳбари Омурбек Текебаев ҳукумат «Боинг-747»нинг қулаши бўйича ҳақиқатни яшириши мумкинлигини билдирди. У самолёт Қирғизистонга юк тушириш учун қўниши керак эди деб ҳисоблайди.

Депутат турк компаниясидан хат олганини, унда самолёт Бишкекдан ёнилғи қуйишга мухтож эмаслигини, сабаби унинг учиш узоқлиги 13 минг чақиримни ташкил қилиши ёзилганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, самолёт келиб туширмоқчи бўлган юк ноқонуний (контрабанда) бўлган.

«Бу ноқонуний юк бўлган. Қозоқлар билан Россияликлар бизга ишонмаслиги тўғри. Бизга товар автойўллар ёки авиарейслар орқали келган көзөнөктөр бор. Бизнинг фуқароларнинг ўлимига сабаб бўлган у қандай юк бўлган? Нимани яширишмоқда? Биз буларнинг барчасини аниқлашимиз керак», — деди у.

Текебаев ноқонуний юк учун даромад топиши мумкин бўлган одамлар бор дейди. Депутат самолёт ҳалокатига айбдорларни топиш керак деб ҳисоблайди.

«Манас» ҳаво майдони самолётда Қирғизистонга аталган юк бўлгани тўғрисидаги маълумотни «Фэйсбук»даги ўзининг расмий саҳифасида инкор қилди.

«Бу рейс “Манас” ҳаво майдонига техник сабаблардангина қўниб келган – у ёнилғи қуйиб, экипажини алмаштириши керак эди. Сабаби Туркиянинг фуқаровий авиациясининг талабига кўра экипаж 6 соат учгандан кейин алмаштирилиши керак», — деб айтилади билдирувда.

«Боинг-747» самолёти «Манас» ҳаво майдонининг ёнида 16-январда Бишкек вақти бўйича тонги соат 7:20да ҳалокатга учраган. Самолёт яқин жойлашган Дача-Сув қишлоғини босиб қолган.

Юк ташувчи самолёт қулаши сабабли 38 киши қурбон бўлган. Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги — дача қишлоғининг яшовчилари.

Тахминан 1 гектар майдонга тарқалган самолёт бўлаклари 26 уйни вайрон қилган.

Самолёт ҳалокатининг дастлабки сабаблари қатори об-ҳавонинг ночорлиги — қалин туман ва учувчиларнинг хатоси айтилмоқда.

Муаллиф: Метин Жумагулов