Милиция ходимлари ҳамкасбига сўроқдан қочишга ёрдам беришган. Улар 10 йилгача озодликдан махрум қилиниши мумкин.

777

Прокуратурага кириб бориб ўз ҳамкасбини куч билан олиб чиқиб кетган Ўш вилоятидаги Олай районининг РИИБнинг ходимлари ТИЗОга қамалди. Милиция ходимлари пора олиш бўйича қўлга олинган ўз ҳамкасбининг терговини тўхтатишга ҳаракат қилишган эди.

Милиция ходимлари Олай прокуратурасига 30-декабрда кириб бориб, порахўрлик бўйича гумондор бўлган ўз ҳамкасбларини олиб чиқиб кетишган. Сўроққа тўсқинлик қилган 20 милиция ходимининг ичидан тўрт нафарига қарши жиноий иш қўзғалди.

Суднинг қарори билан улар тергов изоляторига (ТИЗО) қамалиб, бу ерда улар тергов тугагунча бўлишади.

Жиноий иш «хизмат лавозимини ошкора суистеъмол қилиш», «ҳукумат вакилларига куч ишлатиш» ва «Терговга ҳалал бериш» моддалари бўйича қўзғалди.

Милиция ходимларига 11-январда айб қўйилиб, ўша куни улар Олай ТИЗОсига қамалди.

Қўйилган айбларнинг ҳар бир моддаси бўйича улар беш йилдан 10 йилгача озодликдан махрум қилиниши мумкин.

Қўлга олинган милиция ходимларини бўшатиб чиққан терговчи ИИМда хизматдан олинди. Олай районининг РИИБнинг айрим етакчиларининг хизмати пастлади.

Тергов натижаси бўйича улар ИИМ тизимида бундан кейин ишлаш-ишламаслиги хал қилинади.

Муаллиф: Марат Абдикаликов