Қозоғистон: Вақтинча рўйхатдан ўтиш учун навбат кутган икки кишининг ўлимидан сўнг ЖХМнинг раҳбари хизматдан олинди

881

«Ҳукумат фуқаролар учун» давлат корпорациясига раҳбарлик қилган Данияр Еренчинов муддатидан аввал хизматдан кетди. Олдин Қозоғистоннинг премьер-министри уни фуқароларни вақтинча рўйҳатга туришини ночор уюштиргани ва уни онлайн-тизимда ўтишни имкони йўқлигини танқид қилган. Умумий Олмаотада вақтинча рўйхатдан ўтишга навбат кутиб жон берган.

«Ҳукумат фуқаролар учун» махкамасининг раҳбари Данияр Еренчинов муддатидан аввал ваколатларини ўтказиб бериб, ўз ихтиёри билан ишдан кетди.

Қозоғистон премьер-министри Бакитжан Сагинтаев бу вақтгача «Ҳукумат фуқаролар учун» давлат корпорацияси қозоғистонликларнинг рўйҳатдан онлайн тизимда ўтиши учун шарт тузмагани учун ғазабланган эди.

«Биз корпорацияни фуқаролар учун туздик, натижада давлат корпорацияси нима қилаётгани номаълум. "Онлайн-тизимда сизларни рўйхатга олмайди" деб элга тушунтириш бермайсизларми. Шароит яратмасангиз унда нимага сизларни ташкил қилдик?» — деди у.

Қозоғистонда мажбурий вақтинча рўйхат тўғрисидаги қонун 7-январдан бери ишламоқда. Энди ўз ҳудудидан кетиб, бошқа жойда бир ойдан ортиқ яшаётган ҳар бир одам борган ерида вақтинча рўйҳатдан ўтиши керак.

Янги қоида кучга киргандан кейин қозоғистонликлар аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида рўйхатдан ўта бошлашган. Аҳолининг келиши бу ерда навбат кутишларни юзага келтирмоқда.

Вақтинча рўйхатга навбат кутаётиб Олмота шаҳрида икки киши жон берди. «Ҳукумат фуқаролар учун» давлат корпорацияси фуқароларнинг соғлиги учун өнөкөт касаллиги бор одамларга аҳоли кўп вақтда аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига бормасликни маслаҳат берган.

«Эслатиб ўтсак, ногиронларни ва ҳомиладор аёлларга хизмат кўрсатиш учун аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида имтиёзли деразалар ишлайди, 1 ва 2-даражадаги жисмоний имконияти чекланганлар АХКМ ходимларини 1414 рақами билан уйга чақира олишади», — деб айтилади давлат корпорациясининг билдирувида

Қонун террорчиликка қарши кураш учун қабул қилинган. Янги қоидани бузганларга полиция огоҳлантириш бериб, шундан сўнг 30 минг тенге (90 доллар) жарима солади.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова