«Боинг-747нин» фожеаси: Рим Папаси қирғизистонликларга "матонат ва таскин" тилади

823

Рим Папаси Франциск «Манас» ҳаво майдонидан унча узоқ бўлмаган жойда «Боинг-747» қулаб, қурбон бўлган 38 кишининг ўлимига боғлиқ қирғизистонликларга ҳамдардлик билдирди. У Қирғизистон халқи «сабр қилиб, тасалли топишини» тилади.

Расмий сайтда католик черковининг раҳбари, Рим Папаси Францискнинг Қирғизистон халқига ҳамдардлик билдириши эълон қилинди.

«Папа Франциск яқинларидан айрилиб, марҳумларнинг жонини Яратганнинг раҳматига топширганларнинг барига ҳамдардлик айтади. Юқори даражадаги қутқарув ва қидирув ишлари учун дуо қилиб, эл сабр қилиб, тасалли топишини худодан тилайди», — деб ёзилади билдирувда.

«Боинг-747» самолёти «Манас» ҳаво майдони яқинида 16-январда Бишкек вақти бўйича тонгги соат 7:20да қулаган. Унга яқин жойлашган Дача-Сув қишлоғини босиб қолган.

Юк ташувчи самолётнинг қулаши сабабли 38 киши қурбон бўлиб, яна 13 киши касалхонади. Қурбон бўлганларнинг кўпчилиги — дача қишлоғининг яшовчилари.

Вице-премьер-министр Мухаммедкалий Абулгазиев Қирғизистон ҳукумати қурбон бўлганларнинг оилаларига 70 минг сомдан, президент Алмазбек Атамбаев эса 100 минг сомдан беришини билдирди.

Самолёт эгаси бўлган MyCargo Airlines компанияси ҳам қурбон бўлганларнинг ва жабрланганларнинг оилаларига компенсация тўлаб беради.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат: «Рейтер»