Атамбаевнинг маъмурияти авиаҳалокат билан боис президентни танқид қилиш "ножўя" деб атади

937

Президент администрациясининг вакили давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев авиаҳалокат сабабли халқ олдига чиқиб сўзламаганини гапиришни «ножўя» деди.

Президент администрациясининг ахборот сиёсат бўлимининг раҳбари Алмаз Усенов Kloop.kgнинг журналистига билдиришича, президентни чиқиб сўзламади ёки «эл билан эмас экан» деб танқид қилиш — «ўринсиз».

Усеновнинг сўзларига кўра, Атамбаев вазиятни кузатиб турибди.

«Фожиадан кейин зудлик билан халок бўлганларнинг ва жабрланганларнинг оиласига ҳамдардлик билдирди. Давлат органларига, ҳукуматга тегишли чора кўришга топширма берди. Ўша куни фавқулотда ҳолатлар министри [Кубатбек] Бороновни қабул қилди. […]Айни кун мотам куни бўйича фармон чиқарди. Ҳалок бўлганларни дафн қилиш учун ҳар бир оилага 100 минг сомдан берди», — деб Усенов президент ҳаракатларини санаб берди.

Парламентнинг собиқ депутати ва ҳуқуқ ҳимоячиси Чолпон Жакупова президентни танқид қилиб, Атамбаевни самолёт фалокатидан сўнг жамоатчиликка чиқмаётганини айтган эди.

«Фалокатга учраган фуқароларга бориб, қўллаш у ёқда турсин, телевизордан чиқиб ҳамдардлик билдирмади. Президент бу билан ўз халқининг дардига шерик эмаслигини кўрсатди. Эл ўз қайғуси билан ўзи қолди», — деди у.

Атамбаевнинг ўзи бу йилни «одоб-ахлоқ йили» деб эълон қилганига ишора қилиш билан Жакупова президентни «одоб-ахлоқсиз» деб атади.

«Мен натижада президентнинг кўз ёшини кўргим келмоқда. Йўқ деганда бир марта халқ билан ҳамдардлигини кўрсатсинчи. Агар бундай муомалани кўрсатмаса, унда бу ахлоқсизлик. Одамларнинг ўзлари одоб-ахлоқ бўйича қонунларни ёзиб, бироқ ахлоқсиз, лол қоларли мисолларни кўрсатишмоқда… бошқа гапим йўқ», — деди у.

Фожиа содир бўлгандан бери Атамбаев элга кўринмади — ҳалокат содир бўлган жойга ва қурбон бўлганлар дафн қилинаётганда бормади. Ҳукумат ҳам қурбон бўлганлар хотирасига бағишлаб катта тадбир ўтказмади.

Президент ҳалокатдан сўнг зудлик билан жабрланганларга ва қурбон бўлганларнинг қариндошларига ҳамдардлик билдирди, бироқ буни телевизорда билдириш орқали эмас, ўзининг матбуот хизмати орқали қилди.

Президент ўзи Хитойдаги қисқа муддатли меҳнат таътилидан 15-январдан 16сига ўтар кечаси, ҳалокат содир бўлишидан олдин қайтиб келгандан бери элга кўринмади. Атамбаевнинг самолёти Бишкекдаги қалин туман сабабли Томчидаги «Иссиқ-кўл» ҳаво майдонига бориб қўнган.

«Боинг-747» юк ташувчи самолёти 16-январда «Манас» ҳаво майдонининг яқинида тонги сота 7:20да қулаб тушган. У Дача-Сув дача қишлоғининг уйларини босиб қолган.

Юк ташувчи самолётнинг қулаши сабабли 38 киши қурбон бўлиб, яна 13 киши касалхонада. Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги — маҳаллий яшовчилар.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова