Ўзини КТРКнинг журналисти сифатида таништирган фирибгар янги йил дастурига олиб чиқишга ваъда бериб, ҳар кимдан пул йиққан

681

Ўшда бир эркак киши ўзини бир журналист, бир давлат ходими сифатида таништириб, фуқароларни алдаб пул йиққан. Уларни у КТРК ёки ЭлТР каналидаги янги йил кўрсатувига олиб чиқишга ваъда берган. Кўрсатувда иштирок этиш учун яшовчилар 1500 сомдан 5000 сомгача пул тўлашган.

Ўш вилоят ИИБининг матбуот хизмати раҳбари Женишбек Аширбаев қўлга олинган кишининг устидан мактаблардан ва қишлоқ ҳукуматларидан ҳам аризалар тушаётганини Kloop.kgга билдирди.

«У янги йил дастурини уюштиришга ва "Йилнинг энг яхшиси" қатори мукофтоланиши ҳақида директорларга ва қишлоқ ҳукумати раҳбарларига ваъда берган», — деди у.

Аширбаевнинг сўзларига кўра, бу одам баъзан КТРК телеканалида, баъзан ЭлТР ходимиман деб,айрим вақтларда эса давлат кадр хизматида ишлашини айтган.

Ўш вилоятининг ИИБи вакили бу гумондор кишини журналистика оламига алоқаси бор эканлигини қўшимча қилди. Аширбаев «у бу тармоқни ҳамма томонлама билади, унинг яқин дўстлари журналист бўлиб ишлашади» деди.

Уни 5-январда қўлга олишган. Унга қарши «Товламачилик» моддаси бўйича иш қўзғалди. Алданган фуқаролардан милицияга умумий 16 ариза тушди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова