Ҳар бир янги туғилган бола учун 50 минг сом тўлаб бериш бўйича таклиф тушди

727

«Кыргызстан» фракциясининг депутати Дастан Жумабеков ҳар бир янги туғилган бола учун 50 минг сом тўлашни таклиф қилмоқда. У тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ташаббус кўтарди.

Парламент депутати ўз лойиҳасини кўплаган оналар янги туғилган фарзандидан маблағ туфайли бош тортаётгани билан тушунтирди.

«[…] туғилган минг боладан йигирмаси бир ёшга етмай вафот этмоқда. Шу билан бирга оналарда маблағ йўқлиги сабабли боласидан бош тортганлар ҳам кўпайди», — деб айтилади қонун лойиҳасининг асосида.

У айрим қирғизистонлик аёллар 450 минг рубль (500 минг сом) «оналик капитали» олиш учун Россияга туғиш учун боришаётганини ҳам таъкидлади.

«Қирғизистон фуқаролари бўлган айрим аёллар "оналик капитал" олиш учун Россияга туққани боришмоқда. Россия ҳудудида туғилган болалар шу ўлканинг фуқаролари бўлиб қолишади. Агар биз ҳозир оналарни ва янги туғилган болаларни ҳимоя қилишни ўйламасак, Қирғизистон келажаги менга қайғули кўринмоқда», — деб ҳисоблайди Жумабеков.

Қонун лойиҳасига кўра оналар бола туғилгандан бошлаб ҳар ойда бола бир ёшга тўлгунча ёрдам пули олишади.

Агар оила бола туғилгандан кейин ёрдам пулидан фойдаланмаса, у 16га чиққанда унга бу маблағ бир марта тўланади.

Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, 2018-йилдан бошлаб ёрдам пул 30 минг сомни ташкил қилади. Ўзгартиришлар икки йилда ёрдам пулни 50 минг сомга етказиш ниятида.

Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова