Қирғизистон ТИМи АҚШдаги Флорида штатида бўлган отишувда ҳалок бўлиб ёки яраланганлар орасида Қирғизистон фуқаролари йўқ эканлигини билдирди. Флоридадаги Форт-Лодердейл ҳаво майдонида Ироқ урушининг фахрийси 7 январда 5 кишини отган.
Флориданинг жанубий-ғарбидаги Форт-Лодердейл курорт шаҳарчасининг ҳаво майдонида Ироқ урушининг фахрийси Эстебан Сантьяго 5 кишини отган. Ўн киши яраланиб, тартибсизлик оқибатидаги тирбандликда 37 одам жабрланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар орасида Қирғизистон фуқаролари йўқ эканлигини ТИМ билдирди.
АҚШнинг федерал прокуратураси ўқ узган шахсни расмий турда айблади. Уни ўлим жазоси кутмоқда.
Ҳозирда ҳужум сабабларини полиция аниқламоқда. Қўлга олинганларнинг қариндошлари у Ироқдан келгандан кейин руҳий томондан соғлиги ёмонлашганини билдиришди.
Терговчилар Эстебан Сантьягонинг ҳужуми терроризм билан алоқадор эканлигини инкор қилишмайди. Бироқ АҚШнинг Федерал текширув бюросининг ходимлари жиноятчининг уйини тинтув қилишганда унинг компьютерида ва телефонида террористик гуруҳлар билан алоқасини топишмаган.
Полициянинг ўзида бу одам 2016-йилнинг ноябрь ойида ФИБга ёрдам сўраб мурожаат қилганини айтган. У ўзининг ақлини махсус хизматлар назорат қилаётганини айтган.
Айбланувчи АҚШ ҳукумати уни «Ислом давлати» террор гуруҳининг видеосини мажбуран кўрсатганини айтган.
Анкориж шаҳридаги ФИБ бўлимининг расмий вакили Мэрлин Ритцман айбланувчи уларга мурожаат қилганини тасдиқлади. Бироқ АҚШ ҳукуматига нисбатан айблов бўлганини рад қилди.
У вақтда ўзига жавоб бермайди деб танилиб, бироқ хавфли деб топилмаган.
Муаллиф: Нуржамал Джанибекова
Сурат: Reuters