2010-йилдаги инқилоб бўйича иш: Икки собиқ амалдор муддатидан аввал озод қилинди

616

Собиқ бош прокурор Нурлан Турсункулов ва президент аппаратининг собиқ еткачиси Канибек Жороев муддатидан аввал шартли бўшатилди. Бу вақтгача 31 декабрда бу иш бўйича судланган собиқ бош прокурор Элмурза Сатибалдиев ҳам озодликка чиққан.

Нурлан Турсункулов билан Канибек Жороев кесилган муддатининг учдан иккисини ўтаб, Аламудун район судининг қарори билан шартли равишда муддатидан аввал бўшатилди. Элмурза Сатибалдиев ўша сабабли Биринчи май район судининг қарори билан озодликка чиқарилган.

Бундай равишда озодликка чиққанлар энди ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари назоратида бўлиб, давлат жазо ўташ хизматининг мутахассислари текшириб туришади.

Элмурза Сатибалдиев, Нурлан Турсункулов ва Канибек Жороев ҳарбий суд қарори билан 2010-йилнинг 7-апрелидаги одамларнинг ўлими учун «лавозимини суистеъмол қилиш» моддаси билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

10 йилга кесилган тўрт давлат ходимларининг ичидан қамоқда МХДҚнинг «Альфа» бошқармасининг раҳбари Алмазбек Жолдошалиев қолмоқда. 7-апрель инқилобига боғлиқ иш бўйича умумий 28 айбланувчи ўтган.

Муаллиф: Нуржамал Джанибекова