Москва полицияси тўналган ўзбекистонлик аёлнинг боласини тортиб олди

625

Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл буюмларини ўғирлатгандан кейин полицияга мурожаат қилган. Уни пуллари билан бирга барча ҳужжатлари йўқолган. Полиция эса аёлнинг бир ёшли қизини онасининг ҳужжатлари йўқ деган сабаб билан олиб қўйди. Онаси уч суткага изоляторга жойлаштирилди.

Мақоланинг асл нусхаси «Озодлик» радиосининг сайтида эълон қилинган.

Москвада Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Мамасаидованинг бир ёшли қизи Манижани полиция ходимлари онасидан олиб қўйишди. 10 кундан бери бола пойтахтнинг 1-шаҳар касалхонасининг инфекция бўлимида деб хабар беради «Фергана» маълумот агентлиги юрист-ҳуқуқ ҳимоячиси Бахром Исмаиловнинг маълумотига таяниб.

Унинг сўзларига кўра, 2016-йилнинг 25-декабрида Нилуфар меҳмон бўлган уйда ўғирлик бўлган. Ўғирланган буюмлар орасида Нилуфар ва унинг боласини ҳужжатлари бўлган. Ўша куни у Кунцево РИИБга ҳужжатлари ўғирлангани тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, бироқ жиноятчини қидириш ўрнига Кунцево РИИБнинг ходимлари онасидан қизини тортиб олиб, уни ҳужжатлари йўқлигини баҳона қилишган. Нилуфарнинг ўзини эса Кунцево РИИБнинг УКИга уч суткага қамашган.

«РИИБнинг вояга етмаганлар билан ишлаган ходимлари Нилуфардан бола бегона эмас, унинг ўз боласи эканлигини исботловчи далилларни талаб қилишди. Аёл  ўғирланган ҳужжатлар тўғрисида айтиб, қизи билан бирга тушган расмларни кўрсатган. Бироқ унга бола унинг ўзиники эканлиги исботланмагунча унинг қизи болалар касалхонасида бўлишини айтишган. Нилуфарнинг ўзини бўлимга олиб бориб, бу ерда уни озиқ-овқатсиз, бирламчи шароитлар йўқ ерда уч кун ушлаб, кейин судга олиб боришган. Бироқ суд Нилуфарнинг илтимоси билан боласига қараб уни қўйиб юборишган. Энди у ҳар куни касалхонага боради, Манижага овқат олиб боради, бироқ уни боланинг олдига киритишмайди», – дейди Бахром Исмаилов.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг фикрича, полиция ходимлари қонун бўйича онасининг шахси аниқлангунга қадар болани олиб қолиш ҳуқуқи бўлса ҳам, «одамгарчилик юзасидан ва жабрланган аёл дуч келган вазиятни ҳисобга олиб» она-болани ажратмаса бўларди.

«Онани гўдакдан ажратиш иккисига ҳам жиддий руҳий жароҳат олиб келди. Бунинг устига Нилуфар уч сутка полицияда совуқ изоляторда ўтирганда ўпкаси шамоллаган экан. Ташвишланиб, озиб кетибди. Аёлни оғир аҳволга солишган», – деб таъкидлади Исмаилов.

Ҳозир ҳуқуқ ҳимоячиси қизнинг ҳужжатларини у туғилган туғруқ уйи орқали қайта тиклаш билан овора. Шундан кейин туғилганлиги тўғрисида янги гувоҳнома, шунингдек она-болага Ўзбекистоннинг Москвадаги элчилигидан ватанига қайтиш учун сертификат олиш керак. «Мана шу ҳужжатларни тўғирлагандан кейингина болани касалхонадан олиб кетса бўлади. Биз буларнинг барчасини иложи борича тезроқ битиришга ҳаракат қиляпмиз, бироқ ҳозир байрам, идораларнинг барчаси ҳозирда дам олишмоқда», – деди юрист.

«Фергана» эслатишича, 2015-йили кузда Санкт-Петербургда мухожир аёлнинг гўдагини тортиб олган шундай воқеа фожиа билан тугаган. Беш ёшли Умарали Назаровни, унинг онаси 21 ёшдаги Зарина Юнусовадан мухожирлик қонунларини бузганлиги учун (рўйҳатдан ўтган муддати ўтиб кетган) полиция участкасида тортиб олишгандан кейин 2015-йилнинг 14-октябрида Петербургда Цимбалын номидаги тиббий марказда бола вафот этган.