Президент Алмазбек Атамбаев порахўрлик ҳақида билдирган давлат ходимларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни «муҳим» эканини таъкидлади, аммо парламентдан ҳужжатдаги зиддиятларни бартараф қилиб, мукаммаллаштириш топшириғи билан лойиҳани қабул қилмади.
Атамбаев депутат Аида Салянованинг қонун лойиҳасида қарама-қаршиликлар бор ва уларни мукаммаллаштириш керак деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, порахўрлик тўғрисида билдирган давлат ходимларигина эмас, барча фуқаролар ҳимоя қилиниши керак.
«Бу ҳуқуқий давлатнинг асосий принципларидан бири бўлган, қонун ва суд олдида барча бирдай деган принципга зид келади», — деган Атамбаевнинг сўзидан иқтибос келтиради матбуот хизмати.
Парламент 16 ноябрда қабул қилган қонун лойиҳасига кўра, давлат порахўрлик бўйича билдирган давлат ёки муниципал ходимларга мукофот бериб, уларни ҳимоя қилиши керак.
Атамбаевнинг фикрига кўра, қонун лойиҳаси сабабли ҳар йили қанча сумма мукофот пулини тўлашга кетишини ҳисоблаб чиқиш қийин.
Салянованинг ғояси бўйича мукофот пулининг суммаси поранинг суммасидан 30 фоизини ташкил қилади, бироқ мукофот миқдори 1 миллион сомдан ортмаслиги керак.
«Бироқ шу кунгача ҳукумат молия манбасини аниқламаган, бу эса Қирғизистоннинг Конституцияси бўйича қонунни кучга киришига йўл бермайди», — деб билдирди Атамбаев.
Президент қонун лойиҳаси «давлат ходимларининг қанча кўламли муҳитини ўзига тортган порахўрликнинг янги каналини яратиши мумкин» деб ҳисоблайди.
Атамбаев «шахсий адовати боис» имзоламади
Сўнги йиллар Атамбаевнинг асосий рақибларидан бири бўлиб қолган Салянованинг ўзи эса президентнинг янги сабабларига қўшилмаслигини «Азаттык» радиосига билдирди.
У маҳкамалардаги порахўрлик тўғрисида уларда бевосита ишлаган одамлар билдира олишади деб ҳисоблайди.
«Ҳужжатни муҳокама қилиш вақтида қонун кучга кирса одамлар бир-бирига тухмат қилади деган фикр айтилган. Бундай вазиятларнинг олдини олиш учун биз қонун лойиҳасида давлат ходимлари тўғрисидагина сўз қилдик, сабаби улар тухмат қилгани учун ўзлари жавобгарликка тортилиб қолиши мумкин эканлигини билишади», — деди у.
Салянованинг сўзларига кўра, модий манбаани аниқлашни кераги йўқ, сабаби қонун бюджетга оғирлик келтирмайди, аксинча қўшимча даромад манбаи бўлади.
У қонун лойиҳаси навбатдаги коррупция канали бўлиб қолади деган фикрга ҳам қўшилмайди.
Салянованинг «Ата Мекен» фракцияси бўйича ҳамкори Алмамбет Шикмаматов президент «Саляновага шахсий адовати сабабли» қонун лойиҳасини имзоламай қўйди деб ҳисоблайди.
«Президент шубҳаланмай бу ҳужжатни имзоласа бўларди. У ўзи порахўрликка қарши аёвсиз кураш эълон қилган, шунинг учун қонун лойиҳасини ҳамма томонлама қўллаши керак эди. […] Бундан ташқари президент билан ҳукуматнинг атрофида фойдаланган порахўрлар ҳам жабрланиб қолиши мумкин эди. Шундан ҳам хавфсирашса керак-да», — деди у.
Атамбаев билан собиқ бош прокурор ва юстиция министри Салянованинг орасидаги келишмовчилик унинг турмуш ўртоғига қарши кўмир етказишга боғлиқ «товламачилик» бўйича иш қўзғалиб, уни 7 йил озодликдан махрум қилиш ҳукми чиққандан кейин бошланган.
Салянова «Ата Мекен» фракциясига ўтиб, конституциявий ислоҳот бўйича мухолифатдаги сиёсатчи Омурбек Текебаевнинг фикрини қўллагандан кейин келишмовчилик кучайган.
Муаллиф: Александра Титова