Қозоғистон 64 ўлканинг фуқаролари учун виза тартибини соддалаштиради

727

Январдан бошлаб Қозоғистонга Европа иттифоқининг, МҲД ва бошқа ўлкаларнинг фуқаролари визасиз бора олишади. Бу вақтгача Қозоғистон билан 19 давлатнинг визасиз шартномаси бор эди.

Қозоғистон ҳукумати Остонада ўтадиган ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасининг ва Олмотада ўтадиган қишки универсиада олдидан шундай йўл билан кўпроқ сайёҳ ва инвестор жалб қилиш умидида.

«Виза режимини либераллаштириш бўйича ишлар ўлкамизнинг миллий манфаати ва ўзаро принципини ҳисобга олиш билан олиб борилмоқда», — деб билдирди премьер-министр Бакитжан Сагинтаев.

Энди Қозоғистонга яна 64 ўлканинг фуқаролари визасиз кира олишади.

Уларнинг орасида Евроиттифоқ, Шимолий ва Жанубий Америка, Австралия, МДҲ ўлкалари, БАА, Малайзия, Сингапур ва Монаконинг фуқаролари бор.

«1-январдан бошлаб 45 давлатнинг фуқаролари […] Қозоғистонга 30 кунга визасиз кириш ҳуқуқини олишади», — деди Сагинтаев.

Яна 19 давлат учун икки томонлама келишувлар ишга кириб, улар чет элликларни виза талабидан озод қилади.

Декабрнинг ўртасида хорижликларга қўйилган талаблар Қирғизистонда ҳам енгиллаштирилди, бироқ у виза масалаларини эмас, ўлкага келгандан кейинги рўйҳатга олиш қоидаларига тегишли бўлди. Қирғизистонга келган Евроиттифоқ, АҚШ, Австралия ва Канаданинг фуқаролари энди ўлкада икки ойгача рўйҳатдан ўтмай юра олишади.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова