ҚР ТИМи: Истанбулдаги террор ҳужумига қирғизистонлик фуқаронинг иштироки фақат таҳмин

750

Қирғизистоннинг ташқи ишлар министрлиги Қирғизистон  фуқаросини Истанбулдаги террор ҳужумига алоқаси тўғрисидаги маълумот «ҳақиқатга тўғри келмайди» деб билдирди. Аввал турк ОАВлари террор ҳужумининг уюштирувчиси қирғизистонлик ёки ўзбекистонлик фуқаро бўлиши мумкин эканлигини хабар қилган.

Қирғизистон ТИМининг вакили Айимкан Кулукуева маҳкамага Истанбулдаги элчихонага «Рейна» клубига қуролли ҳужумга қирғизистонликнинг алоқаси тўғрисидаги маълумотни текширишни топширганини «Интерфакс» маълумот агентлигига билдирди.

«Дастлабки маълумотларга кўра, бу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди, бироқ биз буни барибир текширмоқдамиз», — деди у.

Кеча тунда, 2-январда, «CNN Turk» телеканали турк ҳуқуқ тартибот органларининг маълумотига таяниб, ҳужум қилган киши қирғизистонлик ёки ўзбекистонлик фуқаро бўлиши мумкин эканлигини билдирган.

Истанбул полицияси 12 кишини қўлга олиб, элликдан ортиқ кишини сўроқ қилди. Уларнинг сўзларига кўра, ҳозир уларнинг қўлида асосий шубҳали кишининг сурати ва бармоқ излари бор.

«Ассошиэйтед пресс» матбуот агентлиги таҳминий террорчини қўлга олиш бўйича махсус операция асосида полиция ҳозирча ҳеч кимни қўлга тушира олмаётганини билдирди.

«Рейна» тунги клубига янги йил кечаси ҳужум бўлган — номаълум шахс эшик олдида турган полиция ходимларини ва кузатувчиларни отиб, шундан сўнг бинога кириб, мижозларга қарата ўқ узади.

Террор вақтида клубда юзлаган киши бўлган. Ҳужум натижасида умумий 39 киши ҳалок бўлиб, 60 одам жароҳатланган. Қотил полиция келгунича жиноят жойидан қочиб кетишга улгирган.

Ҳалок бўлганлар орасида 16 чет эллик — Россия, Исроил, Саудия Арабистони, Марокко, Ливанва Ливиянинг фуқаролари бўлган.

Террористик ҳаракат жавобгарлигини «Ислом давлати» экстремистик гуруҳи ўз зиммасига олди.

ИШИДнинг жангарилари тарқатган билдирувда «халифаликнинг аскари насронийлар бутпарастлик байрамни нишонлаётган клубга ҳужум қилгани» айтилади.

ИШИД — бир неча ўлкада, жумладан Қирғизистонда ҳам экстремистик деб топилган ташкилот.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова