Истанбулдаги террористик ҳужум бўйича 12 киши қамоққа олинди

808

Полиция Истанбулдаги тунги клубга янги йил кечаси бўлган ҳужум бўйича шубҳали 12 кишини қамоққа олди. Воқеада номаълум шахс 39 кишини ўлдириб, яна 70 кишини яралаган. Ҳужум қилган кишини қидириш ишлари давом этмоқда.

Турк полицияси ҳужум қилган кишининг шахсини яқин орада аниқлашини айтмоқда. Уларда жиноятчининг бармоқ изи ва унинг тахминий сурати бор.

Аввал ОАВда ва ижтимоий тармоқларда шубҳали шахснинг бир нечта суратлари эълон қилинган. Кейинчалик биринчи гумондорнинг сурати олиб ташланиб, полиция тунги клубда мана шу киши ўқ отди деб умуман бошқа одамнинг суратини тарқатди.

Ҳозирги вақтда айнан мана шу шахс — Истанбулдаги тунги клубга ҳужум қилиш бўйича асосий гумондор.
Ҳозирги вақтда айнан мана шу шахс — Истанбулдаги тунги клубга ҳужум қилиш бўйича асосий гумондор.

Шубҳали шахснинг суратлари ва бармоқ изларидан ташқари клубга бўлган ҳужумнинг видеоси ҳам бор.

Полиция шубҳали кишини Қирғизистон ёки Ўзбекистоннинг фуқароси деб атаган. Ҳозир тергов тунги клубга ҳужум қилиш билан бирга 2016-йилнинг июнида Ататурк номидаги ҳаво майдонига бўлган ҳужумнинг орасидаги боғлиқликни топишга ҳаракат қилмоқда.

Истанбулдаги тунги клубга ҳужумнинг жавобгарлигини «Ислом давлати» террористик ташкилоти ўз зиммасига олди.

ИШИД — бир неча ўлкада, унинг ичида Қирғизистонда ҳам экстремистик деб топилган ташкилот.

«Ислом давлати» Ироқ билан Сурия ҳудудида «халифаликни қуриш» бўйича иш олиб боради. Гуруҳ ўз душманларига ва асирларига нисбатан тошбағирлиги билан маълум бўлиб, у элнинг кўз олдида ўлим жазосига тортиб, оммавий одам ўлдиради.

Муаллиф: Айдай Иргебаева

Сурат: Reuters