Ташиев Бишкек шаҳар мэрини автотураргоҳсиз бинолар қурилишини тақиқлашга чақирди

72

МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев пойтахт мэри Айбек Жунушалиевга автотураргоҳсиз турар-жойлар, офислар ва савдо марказлари қурилишини тақиқлашни топширди. У буни кеча Бишкекда махсус хизматлар бўлимларининг янги бинолари очилиш маросимида билдирди.

Ташиевнинг сўзларига кўра, чет элларда барча жойларда автотураргоҳлар мавжуд ва шу сабабли у ерда тирбандликлар йўқ.

«Барча жойларда автотураргоҳ бўлиши керак. Чет элларда ҳар бир уйнинг тагида автотураргоҳ бор. Бизда эса эски уйларда бундай нарса умуман йўқ»,
— дея мэрия етакчилигига мурожаат қилди Ташиев.